Уйдаги буюмларни кўздан кечириб чиқинг — ошхонада ишлатилиши мумкин бўлган жуда кўп фойдали нарсалар бўлиши табиий.
Бўёқ тасмаси
Бўёқ тасмасининг бир қисми уй қурилиши маҳсулотлари сифатида ишлатилиши мумкин. Шуниси эътиборга лойиқки, бундай ёпишқоқ тасма идишларни ювиш машинасида такрорий ювишга бардош бера олади ва ранг ўчишининг олдини олади.
Тиш ипи
Тиш ипи ёрдамида математик аниқлик билан бисквитни ҳам, қаттиқ пишлоқни ҳам текис кесиб олиш мумкин. Фақат ипни сув ўтказмайдиганидан фояланиш тавсия этилади, чунки ялпиз таъмли ип ширинликлар мазасини ўзгартириб юборади.
Чўтка
Агар ошхонада пишириқлар учун мўлжалланган силикон чўтка бўлмаса, у ҳолда оддий бўёқ чўткасидан фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, у қуймоқ ёки бошқа пишириқларга тухум ҳамда ёғ суртиш учун қулайроқ. Фақат бўёқ чўткасидан фойдаланишдан аввал яхшилаб тозалашни унутмаслик керак.
Чизғич
Оддий чизғич ёрдамида булочка, печенье ва бошқа қандолат маҳсулотларини пиширишда ўлчовларни олиш қулай. Бундан ташқари, чизғичнинг ўткир қирраси билан хамирни бўлакларга аниқ ва тез бўлиш мумкин.
Канцелярия органайзери
Ошхонадаги жавонга металл тўрдан ясалган органайзерни ўрнатинг. Унда пишириш варағи, кружкалар ва бошқа кичик ошхона анжомларини сақлаш қулай.
Шпател
Ошхонада шпателдан ҳам унумли фойдаланиш мумкин. Унинг ёрдамида стейкларни осонгина айлантириш ва пишириш варағидан ширинликларни олиш қулай. Шунингдек, шиша идишларга ёпишган кирларни ва ошхона тахтаси юзасини тозалаш учун ҳам ишлатилиши мумкин. Умуман олганда, керакли нарса!
Омбир
Уйда сақланадиган асбоблар қутисига қараш вақти келди. Агар унда тутқичли омбир топилса, унинг ёрдамида лимон ва лайм шарбатини сиқиб олиш мумкин.
Кўзойнак
Пиёз тўғраш мобайнида кўзлар ачишиб, ёшланса ёки аччиқ қалампир тозалаш керак бўлса, оддийгина сузиш кўзойнагини тақиб олиш муаммони бартараф этади.
Болға
Анорни болға билан тозалаб кўрганмисиз? Бу жуда осон ва самарали. Бунинг учун мева шунчаки иккига бўлинади, сўнгра пўсти ажратилиб, орқа қисмига болғача билан енгил урилади. Натижада анор доначалари осонгина ажралиб чиқади.
Устара
Ушбу буюмдан ҳам бошқа мақсадда фойдаланиш мумкин. Масалан, ошхонада саримсоқни юпқа тўғраш, қадоқларни очиш, идишга ёпишитирлган ёрлиқларни олиб ташлаш ва ҳатто балиқ ҳам тозалаш мумкин.
Изоҳ (0)