Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

БМТнинг Гаагадаги Халқаро суди Украинанинг Россияга қарши даъвоси бўйича қарорини эълон қилди, деб хабар беради Reuters.

Фото: The Kyiv independent

Фото: The Kyiv independent

Қарорни ўқиб эшиттирган раислик қилувчи судья Жоан Донохю Россиянинг Украинада куч қўллаганидан суд қаттиқ хавотирда эканини, бу халқаро ҳуқуқнинг ўта жиддий муаммоларини кўтараётганини таъкидлаган.

«Суд талаб қилади: Россия 2022 йилнинг 24 февраль куни Украина ҳудудида бошлаган ҳарбий ҳаракатларини зудлик билан тўхтатиши керак. Россия «ўзи томонидан юборилган ёки қўллаб-қувватланадиган ҳар қандай ҳарбий ёки тартибсиз қуролли тузилмалар, шунингдек, унинг назорати остида бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ташкилот ва шахслар Украинада ҳарбий амалиётлар ўтказиш учун ҳеч қандай чора кўрмаслигини таъминлайди», — дейилади суд баёнотида.

Россия Халқаро суддаги эшитувни «даъвонинг очиқ-ойдин бемаънилиги нуқтаи назаридан ўтказиб юборганини» маълум қилиб, кейинроқ Россия томони суд ҳеч қандай чоралар кўрмаслиги кераклиги қайд этилган ёзма ҳужжатни топширган.

Украина президенти Владимир Зеленский ўз навбатида, суднинг қарорини «Украинанинг Россияга қарши ишдаги мутлақ ғалабаси» дея олқишлаган. Бироқ таъкидланишича, суднинг мазкур қарори якуний эмас. Якуний қарор йиллаб давом этиши мумкин бўлган асосий суриштирувлардан кейин қабул қилинади.

Халқаро жиноий суд прокурори Карим Хон ваколатли органлар вакиллари билан учрашиш ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш учун Россияга расмий сўров юборганини маълум қилган.

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков БМТ Халқаро судининг Украинада жанговар ҳаракатларни тўхтатиш борасидаги талабини қабул қила олмаслигини билдирган. «Йўқ, биз бу қарорни эътиборга ололмаймиз. Халқаро судда ‘томонлар келишуви’ деган тушунча бор. Бу ерда ҳеч қандай келишув бўлиши мумкин эмас», — дейди Песков.

Украина Халқаро жиноий судга аъзо эмас, лекин аввалроқ 2013 йил 21 ноябрдан буён мамлакат ҳудудида содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар бўйича суднинг юрисдиксиясини тан олиш тўғрисида иккита ариза топширган.

Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь