Ўзбекистонда 2026 йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбалари ҳажми қарийб 11 минг мегаваттга етказилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги фхборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясига асосан, мамлакатда «яшил» энергетикани ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган. Хусусан, 2026 йилга бориб Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станциялари ҳажми 8 минг МВтга, гидроэлектр станциялари ҳажми эса 2 920 МВтга (жами 10 920 МВт) етказилади.
Бунинг натижасида ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 25 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари («яшил» энергетика) улушини ташкил қилади. Йилига қарийб 3 миллиард куб метр табиий газ тежалади.
Шу ҳажмдаги тежалган газ билан 1 миллион хонадонни 1 йил давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин. Ёки қўшимча равишда 15 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш мумкин. 15 миллиард кВт/соат ҳажмдаги электр энергияси Ўзбекистон аҳолисининг қарийб (98 фоиз) 1 йиллик истеъмолини ташкил қилади.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистон 2050 йилга бориб табиий газ, кўмир, нефть маҳсулотларидан ёқилғи сифатида фойдаланишни тўхтатади — Энергетика вазирлиги
- Ўзбекистонда 2030 йилга бориб энергияга бўлган талаб 2 баробарга ортиши кутилмоқда
- Ўзбекистон Иқлим саммитида 2030 йилгача ЯИМга нисбатан иссиқхона газлари улушини 35 фоизга камайтириш ташаббусини берди