АҚШ Россиянинг мудофаа соҳасига алоқадор 22 та компаниясига нисбатан чеклов санкциялари қўллашга қарор қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берган.
«Бугун амалга оширилган чора-тадбирлардан бири Россия мудофаа тузилмаларига нисбатан тўлиқ чеклаш юзасидан санкциялар қўлланилиши бўлди», – дейилади Оқ уй расмий сайтида эълон қилинган пресс-релизда.
«Санкциялар мудофаа соҳаси билан боғлиқ Россиянинг 22 та компаниясига тааллуқли, улар ҳарбий самолётлар, қуруқликдаги қўшинлар учун ҳарбий машиналар, электрон қурол тизими, шунингдек учувчисиз парвоз аппаратлари ишлаб чиқади», – дейилган ҳужжатда.
Шунингдек, Оқ уй баёнотида АҚШ администрациясининг Россиядан нефть ва газни қазиб олишга нисбатан экспорт назорати чоралари кўрилгани қайд этилган.
«Экспорт назорати асосида нефть ҳамда газ қазиб олиш ускуналарига нисбатан, шунингдек Савдо вазирлиги технологиялар экспортига нисбатан чекловлар киритади, тақиқлар узоқ муддат давомида Россиянинг нефтни қайта ишлашдаги қувватини таъминлаб келган», – деб ёзилган ҳужжатда.
Ҳужжатда нефтни қайта ишлаш Россия қуролли кучларини ривожлантиришнинг асосий манбайи эканлиги айтилади.
АҚШ ва унинг иттифоқчилари энергия ресурсларини етказиб беришнинг бутун дунёда пасайишини истамайди, шу сабабли улардан тушган маблағлар санкциялар таъсир доирасидан чиқарилган, дейилади Оқ уй эълон қилган ҳужжатда.
«Бироқ АҚШ ва бизнинг иттифоқчилар Россиянинг узоқ келажакда энергия ресурсларини етказиб берувчи етакчи мақомига эга чиқишга бўлган манфаатларига кучли қаршилик кўрсатиш борасида ҳамфикрмиз», - дея таъкидланган ҳужжатда.
Аввалроқ АҚШ давлат департаменти вакили Нед Прайс Вашингтоннинг санкциялар сиёсати Россиянинг Украина билан муносабатларига ҳамоҳанг тарзда ўзгаришини билдирган эди.
«Низони бартараф қилиш учун қўлланилган ушбу иқтисодий чоралар Россия иқтисодиётига нисбатан босимни юзага келтиради. Ҳаммаси барҳам топса, кўрилган чора-тадбирлар ўзини оқлаган ва «ўқ нишонга тегган бўлади». Борди-ю ҳаммаси ўзгармаса ва Россия ҳарбий ҳаракатларни давом эттирса, у ҳолда санкцияларнинг таъсир қамрови янада кенгаяди», – деган у.
Аввалроқ Австралия Путин, Шойгу ва Лавровнинг мамлакатга киришини тақиқлагани, АҚШ ҳам уларга қарши санкциялар эълон қилгани, Россияга қарши қўлланган санкциялар олтиннинг қимматлашишига сабаб бўлгани, Канада ҳукумати Путин, Медведов ва Россиянинг бир қатор вазирларига қарши санкциялар киритгани, Европа Иттифоқи Россиянинг етти банки SWIFT тизимидан узиб қўйилгани ва мамлакатга евро ажратиш тақиқланганини эълон қилгани ҳақида хабарлар берилганди.
Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live
Изоҳ (0)