Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган цех фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Д.С.» МЧЖнинг оҳак ишлаб чиқариш цехи шартнома муддати тугагани муносабати билан 2021 йилнинг сентябрь ойида табиий газ таъминотидан тегишли тартибда узилган бўлса-да, МЧЖ раҳбари Ф.А. газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, фаолият юритгани аниқланган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 560,5 миллион сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова