Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

25 февраль куни эрталаб Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат фуқароларига янги мурожаат билан чиқди. У украиналикларни Россия агрессиясидан ҳимояланишда давом этишга чақирди.

«Фақат украиналикларнинг бирдамлиги ва қатъияти бизнинг эркинлигимизни сақлаб қолиш ва давлатни ҳимоя қилишга қодир. Армия, чегара қўшинлари, Миллий гвардия, полиция, разведка, ҳудудий мудофаа кучлари ўз вазифаларини максимал даражада бажармоқда», — деди у.

Фото: Видеодан кадр

Фото: Видеодан кадр

Президентнинг сўзларига кўра, Украина яккаланиб қолган, Россияни янги санкциялар қўрқита олмади, дунё эса бўлаётган воқеаларни узоқдан кузатиб турибди.

Бироқ, Зеленскийнинг фикрича, эртами-кечми Россия Украина билан мулоқотга киришиши керак. «Урушни қандай тугатиш ва бу босқинни тўхтатиш ҳақида гаплашамиз. Бу суҳбат қанчалик тез бошланса, Россиянинг ўзидан ҳам шунчалик кам йўқотиш бўлади», — деди у.

Нутқи охирида Зеленский рус тилида Россия фуқароларига мурожаат қилди.

Ҳурматли Россия Федерацияси фуқаролари! Бугун тунда қаҳрамон-шаҳар Киевнинг турар жойларини бомбардимон қила бошлашди. Буларнинг барчаси менга 1941 йилни эслатяпти. Норозилик билдириш учун чиққан Россия Федерациясининг барча фуқароларига айтмоқчиман: биз сизни кўряпмиз. Бу сиз бизни эшитганингизни англатади, демак бизга ишонишни бошладингиз. Биз учун жанг қилинг, урушга қарши курашинг.

Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни Дарйўнинг ливе саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади