Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина Россия билан дипломатик алоқаларини узди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский шошилинч брифингда маълум қилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс-Украина».

22 февраль куни Украина Ташқи ишлар вазирлиги Зеленскийга Москва билан дипломатик муносабатларни узиш таклифини билдирган. Зеленскийнинг айтишича, Россия фашистлар Германияси каби эрта тонгда ҳужум қилди.

Матбуот анжуманида Зеленский, шунингдек, Украина Қуролли кучлари Донбасс ва мамлакат шарқи, шимоли ва жанубидаги бошқа минтақаларда «чиндан ҳам оғир жанглар» олиб бораётганини айтди. «Душман жиддий йўқотишларга учради ва бундан ҳам кўпроқ йўқотишларни кўради. Улар ўзлари еримизга келди», — дейди у.

Украина президенти ҳудудий мудофаа доирасида мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр бўлган Украина фуқароларининг ҳаммасидан барча чекловларни олиб ташлашга ваъда берди.

Шунингдек, Зеленский Россия аҳолисини норозилик билдиришга чақирди. «Россияда виждонини йўқотмаганларнинг барчаси бу урушга қарши норозилик билдириши керак», — деди президент.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш тўхтатилди
Маҳаллий
Тошкентдаги газ заправкалари вақтинчалик ёпилмоқда