Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқда тарқалган Зарафшон шаҳрида тарбиячилар кўп қаватли уйларнинг подъездларини ювишга жалб қилингани тўғрисида хабарлар тарқалди. Навоий вилояти Бандлик бош бошқармасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилган.

Аниқланишича, фуқаролар кўп қаватли уйларнинг зинапояларини тозалаш ишларига мажбурий жалб этилган. Зарафшон шаҳар мактабгача таълим бўлими мудирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига (меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) асосан маъмурий жарима қўлланган. Таъкидланишича, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда қонун бузилишларнинг олдини олиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

«Ҳурматли юртдошлар, меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар юзасидан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, вазирликнинг 71-200-06-00 ишонч телефонига ҳамда ‘Dmi.mehnat.uz’ сайтига мурожаат қилишингиз мумкин. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида мактаб ўқувчилари дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб этилгани, Андижонда уйида ободонлаштириш ходимларини ишлатган ҳоким ўринбосари 13,5 млн сўм жаримага тортилгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 трлн сўм кредит ажратилади
Маҳаллий
Ўзбекистонда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия салоҳиятига таянилади
Маҳаллий
Абдуқодир Мўминов товламачилик ва фирибгарликда айбланмоқда