Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия ДХР ва ЛХР мустақиллигини Украинанинг собиқ вилоятлари Донецк ҳамда Луганск чегаралари ҳудудларини деб тан олган. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»
Ушбу республикаларнинг мустақиллигини қайси ҳудудларнинг чегараларида тан олинади? Биз уларни тан олдик, демакки, ушбу республикаларнинг конституциясини ҳам тан оламиз. Конституцияларда улар Украина таркибида бўлган вақтидаги Донецк ҳамда Луганск вилоятларининг ҳудудлари мазкур республика чегаралари деб тан олинган.

Владимир Путин

Шунингдек, Путин ДХР ҳамда ЛХРнинг Украина билан ҳудуд юзасидан муаммолари музокаралар билан ҳал этилиши зарурлигини таъкидлади.

Путин Федерация кенгашининг Донбассга қўшин киритиш ҳақидаги қарори ҳарбийларнинг ҳозирнинг ўзида у ерга юборилишини англатмаслигини қайд этган.

22 февралда Федерация кенгаши Донбассда Россия қўшинларидан фойдаланишга рухсат берилганини тасдиқлади. Бундан аввал ДХР ва ЛХР билан Россиянинг дўстлик, ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлари ратификация қилинган. Ушбу шартномаларда чегараларни биргаликда қўриқлаш, бунда ҳарбий қуроллардан, қўшиндан, ҳарбий техникадан биргаликда фойдаланиш кўзда тутилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар