Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Uzbekistan Airways баҳорда Доғистон пойтахти Махачқалъага мунтазам авиарейсларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ростов-Дондаги бош консули Рустам Курганбаевга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Дипломатнинг таъкидлашича, парвозларнинг ташкиллаштирилиши Ўзбекистонда зиёрат туризми соҳасини ривожлантиришга ёрдам беради. Бу борадаги тегишли кўрсатмани президент берган.

«Ўзбекистон билан Россия ўртасида ўзаро манфаат ва алмашинув бўлиши керак, токи ўзбеклар сизларникига, сиз эса бизникига келинг. Бунинг учун давлат авиакомпанияси баҳорда Махачқалъага рейсни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Биз барчани Самарқанд, Бухоро, Хивани зиёрат ва томоша қилишга таклиф қиламиз — булар 3 минг йиллик буюк шаҳарлар, ҳақиқий шарқона эртак», — дейди Курганбаев.

Унинг таъкидлашича, рейсларнинг очилиши биринчи навбатда диний туризмни ривожлантириш йўлида катта аҳамиятга эга. Spot’нинг ёзишича, 2021 йилда Ўзбекистон томони Чеченистон, Доғистон ва Ингушетия вакилларига зиёрат туризми бўйича режалар тақдимотини ўтказган.

Курганбаев Чеченистон Республикасини алоҳида таъкидлаган – у Грознийда янги аэропорт қурилиши тугаллангандан сўнг, мунтазам рейсларни йўлга қўйиш бўйича ишлар қайта тикланишига ишончи комиллигини билдирган.

Аввалроқ Махачқалъадан Навоий шаҳрига парвозлар йўлга қўйилиши, Тошкентдан Россиянинг иккита шаҳрига қўшимча қатновлар амалга оширилиши, Uzbekistan Airways Москвага қўшимча авиақатновларни йўлга қўйиши тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди