Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган ҳокими Шавкат Абдураззақов вилоятда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича лойиҳаларни амалга оширишга киришган туркиялик инвесторларни қабул қилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

ÜÇ NOKTA компанияси Наманганда 10 миллион долларлик инвестицион лойиҳани амалга оширмоқда. Бу билан вилоятда йўл ҳаракати қоидаларини бузганликни фото-видео қайд этиш автоматлаштирилган тизимини татбиқ этиш учун амалий қадамлар ташланди. Тизим йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, инсон омилини чеклаш, коррупциянинг олдини олишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Учрашув давомида йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган «ақлли» радарларнинг янги авлоди намойиш қилинди. Лазер ёрдамида ишловчи ушбу қурилмаларга қарши турли антирадар ускуналар иш бермаслиги, тизим эса фақат жазолаш эмас, балки йўллар ва чорраҳалардаги ҳаракатни тартибга солиши қайд этилди.

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 1 февраль куни президент ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Наманган шаҳрида 2021 йили 42 та аварияда одамлар ҳаётдан кўз юмгани танқид қилинганди. Шундан сўнг Наманган вилоят ИИБ бошлиғи ишдан олинди ва ўрнига янги раҳбар тайинланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди