Халқаро RIBA мукофотининг навбатдаги ғолиби эълон қилинди. RIBA – икки йилда бир марта Британия архитекторлари қироллик институти томонидан эълон қиладиган мукофот. Бу сафар ғолиблик Бангладешдаги «Дўстлик» шифохонасига насиб қилди, бино Урбана бюроси ҳамда архитектор Хашеф Чаудхури томонидан лойиҳалаштирилган. Халқаро совриннинг ҳакамлар ҳайъати раҳбари франциялик меъмор Одил Деккнинг қайд этишича, «Дўстлик» биноси ўзида инсонийлик ва ҳимоя каби умуминсоний қадриятларни мужассам қилган.

Фото: Meduza

80 ўринли ушбу шифохона Бангладеш жануби-ғарбидаги Саткхира шаҳрида жойлашган. Бино қурилишига катта маблағ сарф қилинмаган, лойиҳа шундай режалаштирилганки, шифохона денгиз сатҳининг кўтарилишига боғлиқ иқлимнинг ҳар ўзгаришига бардошли. Шифохонанинг ички ҳовлисида табиий ёруғлик таъминоти ва ҳаво ҳамда шамол айланиши таъминланган, ҳудуддаги канал воситасида зарур ёмғир сувини тўплашга ёрдам беради ва бино атрофидаги об-ҳавони мўътадиллаштиради, шунингдек, муассасадаги беморлар ва уларнинг яқинлари кундалик ташвишлари, касаллик билан боғлиқ гапларни унутиб, чалғийдилар, дейилади мукофотнинг расмий сайтида. Ғалаба қозонган лойиҳа билан қуйидаги суратлар орқали танишиш мумкин.

Фото: Meduza

Фото: Meduza

RIBA халқаро мукофотининг шорт-листига «Дўстлик» шифохонадан ташқари Берлиндаги Жеймс Симон галереяси (архитектор Дэвид Чипперфилд) ҳамда Копенгагендаги Лилле Лангебро велосипедчилар ва пиёдалар учун кўприги (WilkinsonEyre ва Urban Agency бюроси) кирганди.

Фото: Meduza

Фото: Meduza

Фото: Meduza

Фото: Meduza

Фото: Meduza