Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Уммон»чи Зоҳид рафиқаси Камола билан Истанбул шаҳридан кўриниш берди.

Фото: Instagram

Шоҳруҳхон тўнғич ўғли Муҳаммадюсуфнинг укаси Бахтиёр билан танишиш жараёни акс этган видеони саҳифасига жойлади.

Шаҳзода Муҳаммедова чироқ ўчгани муносабати билан ҳовлиси олдидаги телефон бутиги ёнида суратга тушиб олди.

Фото: Instagram

Марям Тиллаева Мексикадан Истанбул орқали Тошкентга келаётганида кучли қор бўрони туфайли рейс бекор қилинди. У кузатувчиларига аэропортда ухлашга мажбур бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

Рихситилла Абдуллаев эса чироқ ўчганидан сўнг оддий нарсаларнинг қадрига етиш зарурлигини англади.

Фото: Instagram

Ситора Алимжонова чироқ ўчгани туфайли юзага келган тирбандликда қолиб кетди.

Актриса Феруза Собитова ўғлининг туғилган кунини нишонлади.

Фото: Instagram

Комик актриса Ҳалима Ибрагимова Истанбулга учаётган самолёт бортида авиакомпания ходими билан жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Маълумотларга кўра, Ҳалима Ибрагимова ушбу рейсдан тушириб қолдирилган.

Умид Искандаров «Фарҳод ва Ширин» фильми суратга олиш жараёни акс этган архив суратни саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Йигитали Мамажонов рафиқаси Муқаддас Саъдуллаевага орзусидаги машина — Hyundai Sonata’ни совға қилди.