IT Park жорий йилнинг февраль ойида бошланадиган Course in Information Technology (Foundation) махсус тайёрлов курси учун тўплам очмоқда.

Таълим дастури Google, Intel, IBM, Йель университети ва Johns Hopkins университети каби етакчи халқаро компаниялар ва университетларнинг дастурлаш, математика, академик инглиз тили ва лойиҳаларни бошқариш бўйича яхши курсларини ўз ичига олади. Курсларни тугатгандан сўнг талабалар IT Park ва Coursera сертификатлари билан тақдирланишади.

Махсус курс дастурига нималар киради?

Ушбу дастур мамлакатнинг кенг аҳолисига сифатли ва ҳамёнбоп IT таълимни тақдим этишга қаратилган. Ушбу лойиҳа IT Park ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида Coursera компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди ва қуйидаги курсларни ўз ичига олади:

  • Introduction to Computer Programming;
  • Computer Science;
  • Programming for Everybody (Getting Started with Python);
  • Using Python to Access Web Data;
  • Using Databases with Python;
  • Academic English.

Бундан ташқари, талабалар ахборот технологияларнинг қайси йўналиши уларга маъқул бўлишини янада яхши тушуниши учун бизнес ва тадбиркорлик асосларини, турли дастурлаш тилларини ўрганишади.

Дастурнинг давомийлиги 6 ой. Махсус курс икки босқичга бўлинган, ҳар бири 12 ҳафта. Курс онлайн тарзда олиб борилади, инглиз тилидан академик дарслар эса ҳудудий IT марказларида олиб борилади.

Ушбу дастурни тугатгандан сўнг талабалар IT компаниялари ва университетларининг етакчи мутахассислари раҳбарлигида IT соҳасини ўрганиш ва зарур кўникмаларни эгаллаш имкониятига эга бўлишади. Чунки Coursera билан ҳамкорлик IT Park’га University of London, Google, University of Michigan ва бошқалар каби 250 дан ортиқ етакчи халқаро компаниялар ва университетлардан яхши таълим дастурларини тақдим этиш имконини беради.

Курсга ёзилиш учун нима қилиш керак?

Дастур тўлиқ инглиз тилида бўлиб ўтади, шунинг учун талаб қилинадиган инглиз тилини билишнинг минимал даражаси — Elementary.

Махсус курсга ёзилиш учун қуйидаги сўровномани тўлдиришингиз керак: http://apply.itpu.uz/.

Ариза топширишнинг охирги муддати: 10 февраль.

Эслатма

Махсус курснинг давомийлиги — 6 ой, ойлик нархи эса 1 100 000 сўм. Тўлов бир вақтнинг ўзида ёки икки босқичда амалга оширилиши мумкин: ўқишнинг бошида ва махсус курснинг биринчи босқичи тугагандан сўнг.

Мурожаат учун:

Телефон: +99855 503 99 99

E-mail: itpu@it-park.uz

Қонғироқлар душанбадан — жумагача, 9:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.

Реклама ҳуқуқи асосида.