Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШда суд ҳайъати аъзолари америкалик таниқли олим Чарльз Либерни Хитой билан илмий ҳамкорликни ва ундан келадиган даромадларни яширишда айбдор деб топди. Бу ҳақда CBS телеканалига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Бостон федерал суди ҳайъати Гарвард университетининг кимё ва биология факультети собиқ декани нотўғри солиқ декларацияларини тақдим этиб, Хитой банкларида ҳисоб рақами борлигини айтмасдан, ҳукуматни алдаб келгани борасидаги маълумотлар тасдиқланган деб ҳисоблаган.

Тегов маълумотларига кўра, наноматериаллар соҳасида дунёдаги етакчи мутахассислардан бири ҳисобланувчи 62 ёшли Либер асосий иш берувчисини огоҳлантирмаган ҳолда Хитойнинг «Минг истеъдод» илмий кадрлар дастурига қўшилган ва Ухань технология университетида лавозимга эга бўлган. Унга ҳар ой 50 минг доллар маошдан ташқари, 150 минг доллар миқдоридаги харажатлари тўланган ва тадқиқот лабораториясини жиҳозлаш учун 1,5 миллион доллардан ажратилган.

Олимнинг ўзи асосий мотивация пул эмас, балки дунёга танилиш ва Нобель мукофотини қўлга киритиш истаги бўлганини таъкидлаган.

Wall Street Journal’нинг ёзишича, АҚШ ҳукумати Хитой билан алоқада бўлган яна 24 нафар илмий ходимга айблов эълон қилган. Уларнинг тўққиз нафари айбини тан олган, олтитасидан айблов олиб ташланган.

Аввалроқ Латвия парламенти депутати Россия фойдасига жосуслик фаолияти билан шуғулланганликда гумон қилинаётгани, Болгарияда икки нафар россиялик дипломат жосусликда гумон қилиниб, Россияга қайтариб юборилгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?