Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 14 декабрь, сешанба куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 800—10 820 сўмга сотиб олишни, 10 880 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Бу энг янги юқори кўрсаткич. Бундан олдинги рекорд бир кун олдин — 13 декабрь куни ўрнатилган эди — 1 АҚШ долларининг курси 10 860 сўмга чиққан.

Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:

  • «Савдогар банк»: сотиб олиш — 10 800 сўм, сотиш — 10 880 сўм;
  • «Алоқа банк»: сотиб олиш — 10 820 сўм, сотиш — 10 870 сўм;
  • «Микрокредит банк»: сотиб олиш — 10 800 сўм, сотиш — 10 870 сўм;
  • «Капитал банк»: сотиб олиш — 10 820 сўм, сотиш — 10 880 сўм;
  • Asia Alliance Bank: сотиб олиш — 10 820 сўм, сотиш — 10 860 сўм.
Доллар курси ноябрь ўрталаридан бошлаб кескин ўсишни бошлаган. 29 ноябрь куни 10 830 сўмга қадар, 30 ноябрь куни 10 840 сўмга қадар кўтарилганди. Марказий банк 14 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, долларнинг расмий курси 18,81 сўмга кўтарилиб, 10 826,29 сўмни ташкил қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар