Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қамаши тумани мисолида 158 та туман ҳокимлари 15 кун муддатда ўз туманида хизматларни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиб тақдим этади. Уларда хизматларни ривожлантириш учун 2022 йилда 1 триллион сўм ажратилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилаётган хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгуси йил режалар масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Президент саноати ривожланган 27 та туманда савдо, умумий овқатланиш, логистика, меҳмонхона, техник хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар масканлар хизматларига устуворлик берилишини билдирди. Хусусан, келгуси йилда Оҳангарон туманида йирик қурилиш материаллари кластерлари ишга тушиши ҳисобига, логистика, қурилиш, аутсорсинг, экспертиза, савдо ва овқатланиш, меҳмонхона каби хизматларга талаб камида 2 баробарга ошиши қайд этилди.

Масъул ташкилотларга бир ой муддатда йирик инвестиция лойиҳалари атрофида хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш, бунда камида 50 мингта иш ўринлари яратиш назарда тутилиши кераклиги, айни мақсадлар учун ушбу 27 та туманга 200 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

«Қишлоқ хўжалигида даромад юқори бўлган туманларда умумий хизматлар билан бирга, замонавий агрохизматлар ривожлантирилади. Масалан, 158 та қишлоқ туманида бир ойда ўртача бир кишига 270 минг сўмлик хизмат кўрсатилса, Қамашида бу кўрсаткич 180 минг сўмни ташкил этади. Лекин туманнинг салоҳиятини тўлиқ ишга солиш орқали бу кўрсаткични келгуси йилнинг ўзида 300 минг сўмга етказиш мумкин», – дейди президент.

Шунга кўра Қамашида пахта ва ғалладан бўшайдиган 940 гектар, жумладан, келгуси йилда 400 гектар ер майдони 1 минг аҳолига ижарага берилиши, ушбу ерларда уруғ ва кўчат, ўғит етказиб бериш, агроҳимоя, сув тежовчи технологияларга хизмат кўрсатиш ва мини техника билан таъминлаш бўйича алоҳида Агрохизматлар маркази ташкил этилиши айтилди.

Туман аҳолисида 100 минг бошдан ортиқ қорамол, 200 мингдан зиёд қўй-эчки ва 450 мингга яқин парранда мавжудлиги, шу боис камида 5 та хусусий ветеринария хизмати корхонаси ташкил этиб, 50 дан зиёд иш ўрни яратиш зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун туман бюджети ҳисобидан 50 нафар ёшлар зоотехник-ветеринария йўналишидаги ўқув курсларида ўқитилади.

Туман марказида қуввати 200 тонналик совиткичга эга янги «Экобозор» қурилади ва 1 мингта иш ўрни яратилади.

Шу билан бирга, Қамашида янги иш бошлаган 60 нафар ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳоли учун кундалик зарур бўлган 21 турдаги хизматлар бўйича 600 дан зиёд лойиҳалар шакллантирилган. Туманнинг 2 та марказий кўчасига ёритгич чироқларини ўрнатиб, 100 дан зиёд савдо, овқатланиш ва бошқа хизматлар кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш режа қилингани маълум қилинди.

Давлат раҳбари Қамаши тумани мисолида 158 та туман ҳокимлари 15 кун муддатда ўз туманида хизматларни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиб тақдим этиши бўйича топшириқ берилди. Ушбу туманларда хизматларни ривожлантириш учун, келгуси йилда 1 триллион сўм ажратилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди