«Ипак йўли» АИТБ Mastercard халқаро компанияси билан ҳамкорликда 2021 йилнинг 1 декабридан 2022 йилнинг 1 майига қадар «Mastercard билан омадли харидлар» акцияси доирасида, ҳар ойда бир маротаба қимматли совғалар ютуқли ўйинини ўтказади.

Соврин жамғармаси 3 тоифадаги 35 та қимматли совғани ўз ичига олади:

  • I тоифа: Apple iPhone 13 Pro 256 Гб мобил телефони — 5 дона;
  • II тоифа: Sony PlayStation 5 ўйин приставкаси — 15 дона;
  • III тоифа: Apple Watch Series 7 45 миллиметр смарт соатлари — 15 дона.

Акцияда «Ipak yo‘li» банкининг исталган бўлимида чиқарилган Mastercard Platinum Light ва Mastercard Platinum Black карталари соҳиблари иштирок этиши мумкин. Халқаро картани Ipak yo‘li Mobile мобил иловаси орқали буюртма қилиш ёки банкнинг исталган офисида 10 дақиқа ичида очиш мумкин.

Apple iPhone 13 Pro 256 Гб мобил телефони бир вақтнинг ўзида ғолиб деб топилган ҳамда бир малакавий муддат ичида, битта Mastercard картаси орқали амалга оширилган тўлов харажатлари бошқа иштирокчилар тўловларига нисбатан кўпроқ бўлган акция иштирокчисига берилади. Икки ва ундан кўп Mastercard карталари тўловлари орасида бир хил сумма аниқланган ҳолатда, ғолиб тасодифий сонлар генератори орқали танлаб олинади.

Sony PlayStation 5 ютуқли ўйинида қатнашиш учун битта Mastercard картасидан товар ёки хизматлар учун 50 АҚШ долларидан бошланадиган бир марталик ёки кетма-кет тўловни акция малакавий муддатларидан бири давомида амалга ошириш керак.

Apple Watch Series 7 45 миллиметр смарт соатларини ютиб олиш учун битта Mastercard 20 дан 49,99 АҚШ долларигача бўлган суммадаги бир марталик ёки кетма-кет тўловни акция малакавий муддатларидан бири давомида амалга ошириш керак.

Ойлик ютуқли ўйинни ўтказиш ҳақида банк ижтимоий тармоқларида олдиндан эълон берилади. У онлайн трансляция шаклида «Ипак йўли» банкининг Instagram’даги расмий саҳифаси орқали ўтказилади.

Ғолиблар рўйхати www.ipakyulibank.uz сайтининг «Янгиликлар» бўлими, банкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади, шунингдек, Instagram саҳифасидаги актуал сторизда сақланади.

Маълумот учун телефон: 1296

Реклама ҳуқуқи асосида.