Ўзбекистонда Тошкент шаҳри ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича етакчи. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг январь—сентябрь ойларида жорий нархларда ҳудудларнинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри — 87,8 триллион сўм;
  • Тошкент вилояти — 57,2 триллион сўм;
  • Навоий вилояти — 42 триллион сўм;
  • Самарқанд вилояти — 37,8 триллион сўм;
  • Фарғона вилояти — 33,6 триллион сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 31,7 триллион сўм;
  • Андижон вилояти — 30,4 триллион сўм;
  • Бухоро вилояти — 27,4 триллион сўм;
  • Наманган вилояти — 24,1 триллион сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 21,4 триллион сўм;
  • Хоразм вилояти — 18,9 триллион сўм;
  • Қорақалпоғистон Р. — 18,1 триллион сўм;
  • Жиззах вилояти — 15,9 триллион сўм;
  • Сирдарё вилояти — 11 триллион сўм.

Бундан аввал Ўзбекистонда 2022 йил аҳоли жон бошига ЯИМ 2,1 минг доллар бўлиши режалаштирилгани, Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши борасидаги прогнозларини оширгани ҳамда Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирганига изоҳ бергани ҳақида хабар берилганди.