Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармоновнинг ўғли Ислом Фармонов Instagram’даги саҳифасида ташқи кўриниши Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовни эслатувчи одам билан тушган суратини жойлади.

Фото: Instagram / @IslomFarmonov

Ислом Фармонов суратга «Сизлар ҳам ўхшатдингларми?», деб изоҳ қолдирган.

Пост изоҳига кўплаб фойдаланувчилар ҳақиқатан ҳам суратдаги инсон Ислом Каримовга ўхшашини ёзган. Фойдаланувчилардан бири бу инсоннинг исми Алишер Раҳимов ва биринчи президент каби самарқандлик эканини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов 1991 йилдан умрининг охиригача — 25 йил давомида Ўзбекистон президенти бўлган. У 2016 йилнинг 2 сентябрь куни 78 ёшида вафот этган, 3 сентябрда Самарқанднинг Ҳазрати Ҳизр масжидидаги қадимий қабристонга дафн этилган.

Каримов вафот этган сана ҳар йили биринчи президент хотира куни сифатида ёд этилади. Ислом Каримов таваллуд топган сана — 30 январь эса ҳар йили кенг нишонланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар