АҚШ 8 ноябрдан бошлаб мамлакатга кириш қоидаларини ўзгартирди — энди деярли ҳар қандай хорижлик, агар у Америка ҳукумати ёки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган вакцина билан коронавирусга қарши тўлиқ эмланган бўлса, АҚШ ҳудудига кириши мумкин. Шу билан бирга, АҚШ Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Хитой ва бошқа айрим мамлакатлар резидентлари учун 2020 йилнинг март ойида жорий этилган саёҳат тақиқини бекор қилди. Кўплаб қариндошлар ва дўстлар 20 ой ичида биринчи марта учрашди. Бу қандай кечгани ҳақида Meduza фоторепортаж тайёрлади.
АҚШ европаликларга яна ўз чегараларини очди. 20 ойдан кейин қайта учрашган қадрдонлар — суратларда
Мавзуга доир
×