Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаров 24 октябрь куни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида рафиқаси Шаҳноза Мирзиёева билан бирга тушган суратини эълон қилди. Унда қўлига фуқаролик паспортлари ва сайлов участкаси таклифномасини олган эр-хотин президент сайловида овоз бериш учун отланганини кўриш мумкин.

Фото: Telegram / @otabek_muhammadalievich

Отабек Умаров мазкур оилавий суратга: «Конституциявий ҳуқуқми, фуқаролик бурчми ёки иккаласи ҳамми? Ҳар ҳолда, келажагимизни ўзимиз белгилаймиз. Бугун», — дея изоҳ қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг май ойида Шаҳноза Мирзиёева Instagram’даги саҳифасида турмуш ўртоғи Отабек Умаровнинг 2021 йил февраль ойида юз берган йўл-транспорт ҳодисасидан кейинги илк суратини эълон қилганди.