Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида кўрсатилган Мақсуда Ворисова Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 116-мактабда ташкил этилган 206-сайлов участкасида оила аъзолари билан бирга овоз берди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири. Унга турмуш ўртоғи ва неваралари ҳамроҳлик қилган.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Маълумот учун, Мақсуда Ворисова 1961 йил 20 январда Тошкент шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий. 1984 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Ихтисослиги — шифокор-терапевт.

Меҳнат фаолиятини 1984 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти клиникасида шифокорликдан бошлаган. 1989 йилдан Тошкент вилояти Зангиота тумани «Назарбек» қишлоқ врачлик пунктида шифокор-терапевт, 2003 йилдан «Назарбек» қишлоқ врачлик пункти мудири бўлиб ишлаган. 2009—2014 йилларда халқ депутатлари Зангиота туман кенгаши депутати, 2015—2019 йилларда халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгаши депутати, Сенат аъзоси сифатида фаолият олиб борган.

2018 йилдан Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари. 2019 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган. Бугунги кунда Қонунчилик палатасининг Фуқаролар соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, парламент қуйи палатасининг Оила ва аёллар масалалари комиссияси раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда. У 2018 йилда I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланган.

Оилали — икки ўғил, бир қизи, етти нафар невараси бор. Турмуш ўртоғи А.Ворисов ихтисослиги бўйича муҳандис.