Дунё ва ўзбек спортига оид 21 октябрь кунининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

Ўзбекистон

Диёрбек Ўрозбоев 3 йилга спортдан четлатилди

Фото: МОҚ

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Рио—2016 Олимпия ўйинлари совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё чемпионати кумуш медали соҳиби Диёрбек Ўрозбоев организмида тақиқланган модда аниқлангани сабабли 3 йилга барча мусобақалардан четлатилди.

Ўрозбоев Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг «Миллий тест рўйхати»га киритилган бўлиб, режали тарзда допинг-назоратидан ўтиши белгиланган. 2021 йилнинг 6 май куни спортчидан допинг-синама олинган. Текширув натижасида спортчи томонидан Бутунжаҳон антидопинг кодекси ва Ўзбекистон Миллий антидопинг қоидаларининг 2.1-моддасида кўрсатилган антидопинг қоидабузарлиги содир этилган, яъни у мелдониум тақиқланган моддаси истеъмол қилгани аниқланган.

Натижада Ўрозбоев 3 йил муддатга дисквалификация қилинди. Дисквалификация 2021 йил 16 августдан 2024 йил 15 августга қадар этиб белгиланди.

Ўзбекистон бокс терма жамоасининг ЖЧга борадиган якуний таркиби маълум бўлди

Фото: Бокс Федерацияси

Сербиянинг Белград шаҳрида 25 октябрдан 6 ноябрга қадар шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоасининг мазкур мусобақада иштирок этадиган таркиби маълум бўлди.

-48 кг. Нодиржон Мирзаҳмедов

-51 кг. Ҳасанбой Дўстматов

-54 кг. Шаҳобиддин Зоиров

-57 кг. Мирaзизбек Мирзахалилов

-60 кг. Абдумалик Ҳалоков

-63,5 кг. Мужибулло Турсунов

-67 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаэв

-71 кг. Шаҳрам Ғиёсов

-75 кг. Саиджамшид Жафаров

-80 кг. Одилжон Аслонов

-86 кг. Шоҳжаҳон Абдуллаев

-92 кг. Мадияр Саидраҳимов

+92 кг. Лазизбек Муллажонов.

Жасур Абдураимов «Металлург»дан истеъфога чиқди

Фото: «Металлург»

Жасур Абдураимов «Металлург» бош мураббийлигидан кетди. Бу ҳақда Бекобод клуби матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, клубда бўлиб ўтган йиғилишда Абдураимов саломатлиги боис фаолиятини давом эттира олмаслигини билдиргани маълум қилинган. Шартнома икки томонлама келишувга мувофиқ бекор қилинган.

Осиё чемпионати саралашида иштирок этадиган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига жалб этилган футболчилар маълум қилинди

Футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичи учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига жалб этилган футболчилар рўйхати маълум бўлди.

Фото: ЎФА

Тимур Кападзе жамоага қуйидаги футболчиларни жалб этган.

Дарвозабонлар: Шукрон Йўлдошев («Пахтакор»), Ҳамидулло Абдунабиев («Олимпик»), Владимир Назаров («Олимпик»);

Ҳимоячилар: Абубакр Ризо Турдалиев («Насаф»), Достонбек Турсунов («Олимпик»), Муҳаммадқодир Ҳамралиев («Динамо»), Элдорбек Бегимов («Олимпик»), Саидазамат Мирсаидов («Олимпик»), Бектемир Абдуманнонов («Олимпик»), Одилбек Абдумажидов («Металлург»), Аслиддин Тоштемиров («Турон»), Ҳамид Рустамхонов («Олимпик»), Суннатуллоҳ Ҳамиджонов («Олимпик»), Шаҳзод Тоиров («Олимпик»);

Ярим ҳимоячилар: Аббосбек Файзуллаев («Пахтакор»), Абдурауф Буриев («Олимпик»), Даврон Анваров («Олимпик»), Диёрбек Раҳимқулов («Андижон»), Иброҳим Иброҳимов («Металлург»), Жасурбек Жалолиддинов («Локомотив»), Диёр Холматов («Пахтакор»), Фаррухбек Мухторов («Олимпик»);

Ҳужумчилар: Алишер Одилов («Олимпик»), Отабек Жўрақўзиев («Олимпик»), Улуғбек Ҳошимов («Нефтчи»), Ҳожимат Эркинов («Пахтакор»), Ҳусайн Норчаев («Насаф»), Русланбек Жиянов («Олимпик»).

Фото: ЎФА

Мазкур босқич ўйинлари 27 октябрдан 2 ноябрга қадар Тошкентда бўлиб ўтади. Ўзбекистон D гуруҳида Саудия Арабистони, Бангладеш ва Кувайт билан кураш олиб боради.

Маълумот учун, мусобақанинг финал босқичига Ўзбекистон мезбонлик қилади.

Тошкент вилояти дербисида «ОКМК»нинг қўли баланд келди

21 октябрь куни Суперлиганинг 23-тури старт олди. «Металлург» ўз майдонида «ОКМК»ни қабул қилиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Турнинг қолган ўйинлари 22—25 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Жаҳон

«Барселона» ҳам Мбаппе учун курашга қўшилди

Фото: Twitter

«Барселона» 2022 йилнинг ёзида Килиан Мбаппе учун курашга қўшилмоқчи.

Ас нашрига кўра, каталонлар 22 ёшли футболчига клуб билан шартнома имзолаши учун 90 миллион евро миқдорида бонус таклиф қилишга тайёр. Қайд этилишича, клубда бундай имконият 2022 йилнинг июлида бўлиши мумкин.

«Кўк-анорранглилар»нинг фикрича, «Реал» Килианга бонус сифатида атиги 50 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бундан ташқари, «Барселона» Мбаппега «Реал»га қараганда юқорироқ маош таклиф қилмоқчи.

Аввалроқ Мбаппенинг «ПСЖ»дан кетишга қарор қилгани ва «Реал»га ўтмоқчилиги хабар қилинганди.

ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар маълум бўлди

УЕФА Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарларни эълон қилди.

Фото: УЕФА

  • Дейли Блинд («Аякс») — «Боруссия Д»га қарши баҳсда (4:0) гол;
  • Ноа Окафор («Зальцбург») — «Вольфсбург»га қарши ўйинда (3:1) 2 та гол;
  • Алиссон Беккер («Ливерпуль») — «Атлетико»га қарши беллашувда (3:2) 3 та сейв;
  • Себастьян Коатес («Спортинг») — «Бешиктош»га қарши учрашувда (4:1) 2 та гол.

Шунингдек, ташкилот 3-турининг энг яхши голини ҳам эълон қилди. Унга кўра, «Реал» вингери Винисиус Жуниорнинг «Шахтёр» дарвозасига киритган голи ҳафтанинг энг чиройли голи деб топилди.

ЖЧ—2022 га 2022 йилнинг 1 апрель куни қуръа ташланади

Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги Жаҳон Чемпионатига 2022 йилнинг 1 апрель санасида қуръа ташланади. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Мусобақанинг саралаш ва ўтиш ўйинлари март ойида якунланади. Мусобақанинг ўзи эса 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар бўлиб ўтади.

Роналду Чемпионлар Лигаси рекордини ўрнатди

Фото: Twitter

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинда «Аталанта» дарвозасига гол урди.

Бергамо клуби Роналду Чемпионлар Лигасида гол урган 38-жамоага айланди. Бу Чемпионлар Лигаси рекорди ҳисобланади.

Қайд этиш керак, 19 октябрь куни Лионель Месси «Лейпциг» дарвозасига иккита гол уриб, мусобақада гол урган жамоалари сонини 37 тага етказиб олганди ва Роналду билан тенглашганди.

Шунингдек, Роналду Чемпионлар Лигасида гол уриш борасида ҳам энг яхши натижага эга — 137 та гол.

«Барселона» Фати билан узоқ йиллик шартнома имзолади

Фото: Twitter

«Барселона» вингер Ансу Фати билан янги шартнома имзолаганини эълон қилди.

Клуб 18 ёшли футболчи билан 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган янги битимни имзолаган. Шартномада футболчининг товон пули 1 миллиард евро этиб белгиланган.

Фати клуб академияси тарбияланувчиси ҳисобланади, у 2019 йилда жамоадаги дебютини ўтказган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!