Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг тўнғич қизи — 22 ёшли Айшат Қодирова республика маданият вазири лавозимига тайинланди, деб ёзади «РБК». Бу ҳақда республика парламенти спикери Магомед Даудов Instagram саҳифасида маълум қилди.
«Азиз жияним Айшат Рамзановна Қодировани Чеченистон Республикаси маданият вазири лавозимига тайинлангани билан табриклайман», — деб ёзди у.
Даудовнинг сўзларига кўра, маданият вазири ўринбосари сифатида Айшат Қодирова Чеченистон маданий ҳаётини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган. «Айшат республикадаги кутубхоналар, маданият уйлари ва театрлар ривожланишига улкан ҳисса қўшишга, шунингдек, Чеченистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятининг барча йўналишларида юқори кўрсаткичларга эришишга муваффақ бўлди», — дея аниқлик киритди у.
Рамзан Қодиров ўз қизини Чеченистон маданият вазири ўринбосари лавозимига ўтган йилнинг сентябрида тайинлаган эди. Бунгача Айшат Қодирова бир неча йиллар давомида онаси томонидан асос солинган Firdaws модалар уйини бошқарган. Ушбу тайинлов ҳақида қарор қабул қилиш чоғида Қодиров, ўзининг сўзларига кўра, республика маданият вазири раҳбари билан маслаҳатлашган эди. «Ҳали ёш бўлишига қарамай, у, шу жумладан, маданият соҳасида энг мураккаб ва катта кўламли лойиҳаларни бошқариш бўйича бой тажрибага эга», — деган эди республика раҳбари.
Таъкидлаш жоиз, Айшат Қодирова 2017 йилдаёқ ўзининг биринчи модалар намойишини ўтказган ва шу йили мода дунёсидаги нуфузли мукофотни қўлга киритган эди. 2020 йил бошида эса у кутубхона биносида ресторан очиб, грознийликлар ғазабига учраган.
Рамзан Қодировнинг яна бир қизи Хадижат Қодирова 2020 йилда 20 ёшида Грознийда мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи бўлган эди.
Мавзуга доир:
- Рамзан Қодировнинг ўғли бокс мусобақасида рақибини енгмасдан туриб ғолиб деб эълон қилинди (видео)
- Давлат раҳбарларининг оддий йигитларга турмушга чиққан қизлари (фото)
- Фото: Президентларнинг машҳурликда оталаридан қолишмайдиган қизлари
- Рамзан Қодировнинг уч нафар қизи мусиқий клипда суратга тушди (видео)