Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тадқиқотчилар «Эйнштейн ҳалқаси» номли космик ҳодисанинг суратлари ёрдамида узоқ галактика бўйича кутилмаган хулосаларга келди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru. Астрономлар суратдан галактикагача бўлган 9,4 миллиард ёруғлик йили масофасини ўлчашда фойдаланган. Шу муносабат билан галактика космик эволюциянинг юлдуз шаклланишидаги энг юқори чўққисида эканини аниқлаган.

Фото: ESA / Hubble & NASA

Фото: ESA / Hubble & NASA

Суратда узоқдаги галактика маконнинг тортишиш эгрилиги туфайли катталашган ва бузилгани тасвирланган. Ёш галактикаларда юлдузлар тўдаси шаклланишининг фавқулодда юқори тезлиги сабаб у ердаги юлдузлар минг марта тезроқ «туғилади». Олимларнинг ҳисоблашича, ушбу хулоса замонавий улкан эллиптик галактикаларнинг тезроқ шаклланишини тушунишга ёрдам беради.

Объектнинг ҳалқасимон шакли гравитацион линзаланиш бўлиб, унда узоқ галактикадан тушаётган ёруғлик объектнинг манбаси ва унинг кузатувчиси гравитацияси таъсирида эгилади. Эффект биринчи бор 1912 йилда Альберт Эйнштейн томонидан очилган, кейин эса умумий нисбийлик назариясига киритилган.

Галактиканинг физик хусусиятларини ўрганиш учун астрономлар галактика тасвиридаги линзалар эффектини аниқ моделлаштириши керак бўлган.

«Бу каби моделни фақатгина Hubble телескопи ёрдамида олиш мумкин эди. Хусусан, Hubble такрорланувчи тўртта тасвирни ва линзаланган галактикадаги юлдузлар тўдасини аниқлашга ёрдам берди», — дейди Испаниядаги Картахена политехника университетининг етакчи тадқиқотчиси Анастасио Диас-Санчес.

Аввалроқ Hubble юзлаб галактикаларни битта суратга муҳрлагани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)