Ўзбекистонда 21 сентябрь куни COVID-19 га қарши 228 646 доза вакцина қўлланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Шундан 87 566 доза биринчи босқичда, 87 663 доза иккинчи босқичда ва 53 417 доза учинчи босқичда қўлланган.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Мамлакатда айни кунгача жами 18 755 587 доза вакцинадан фойдаланилган бўлиб, улардан 1-босқичда эмланганлар 10 591 499 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 6 013 291 нафарни, 3-босқичда эмланганлар 2 150 797 нафарни ташкил қилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар эса 3 842 737 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Хоразм вилояти (28 108 доза),
  • Андижон вилояти (26 507 доза),
  • Тошкент вилояти (22 971 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 2 091 935 доза,
  • Андижон вилоятида 2 045 173 доза,
  • Наманган вилоятида 2 026 771 дозани ташкил қилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 4-5 ёшли болаларни полиомиелитга қарши эмлаш бошлангани тўғрисида хабар берилганди.