Дунё бўйлаб 20 сентябрь куни олинган сара суратлар тўпламини тақдим этамиз.

Кобулда Қуръон ўқишни ўрганаётган афғонистонлик болалар.

Фото: Getty Images

Индонезия ҳукумати Бали шаҳрининг бир қанча ҳудудларидаги маймунлар озиқланиши учун маблағ ажратди. Пандемия сабаб саёҳат чекловлари приматлар учун озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишнинг асосий манбаси бўлган кириш тўловларининг пасайишига олиб келди.

Фото: EPA

Нью-Йорк осмонидаги тўлин ой.

Фото: Getty Images

Лондондаги Челси Қироллик шифохонасида боғдорчилик кўргазмаси бошланди.

Фото: EPA

Ҳинд худоси Шива либосида кийинган бола Ганга дарёси бўйида сайёҳлардан садақа сўрамоқда.

Фото: AP Photo

Испаниянинг Пальма оролидаги вулқон отилиши оқибатида ёниб кетган уй.

Фото: Reuters

Невада штатидаги «Ҳаёт гўзал» мусиқа ва санъат фестивалида саҳнада чиқиш қилган DJ LSDream.

Фото: FilmMagic

Индонезия ҳукумати ҳудудлардаги маймунлар озиғи учун маблағ ажратгандан сўнг Балидаги Убуд приматлар ўрмонида ҳайвонларни озиқлантираётган ишчи.

Фото: EPA

Венецияда «Нуҳ скрипкаси» деб номланган қайиқда мусиқа чалаётган квартет.

Фото: Reuters

Испаниянинг Пальма оролида вулқон отилди. Вулқонга яқин ҳудудларда яшовчи аҳоли эвакуация қилинди.

Фото: Getty Images

Гонгконгда куз ўртасида нишонланадиган фестивалга старт берилди.

Фото: EPA

Калифорниядаги «Секвойя» миллий боғида ўрмон ёнғинлари.

Фото: «ТАСС»

Elegance flowers стенди Лондондаги Челси гуллар кўргазмаси матбуот кунида намойиш этилади.

Фото: Getty Images

Буюк Британиянинг Chichester шаҳрида ўтказилган Settrington Cup Pedal Car Race мусобақасида қатнашаётган болалар.

Фото: Reuters

АҚШнинг Индепенденс шаҳридаги Исонинг издошлари номли черков юқорисидан кўтарилаётган тўлин ой.

Фото: AP Photo

Лондонда флорист Жудит Блеклок 20—26 сентябрь кунлари ўтказиладиган Belgravia in Bloom фестивали учун «Гулли карусель» инсталляциясини якунлади.

Фото: PA

Кобулдаги новвойхона олдида муҳтож ёшларга нон бераётган аёл.

Фото: AFP

Сидней расмийлари пикник чекловларини олиб ташлаганидан сўнг ижтимоий масофани сақлашда ёрдам берадиган доира ичида дам олаётган эркак.

Фото: EFE

Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида муссон ёмғирлари.

Фото: EPA

Сидней халқаро аэропортида COVID-19 коронавирусини таҳлил қилувчи мобилпост.

Фото: EPA

Пекинда Universal Studios боғи очилди.

Фото: EPA

Аввалги кунларнинг фотогалереялар: