Табиий маҳсулотлар ёрдамида витаминларга бой салат тайёрлаб кўришни тавсия қиламиз.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • зайтун мойи — 2-3 ош қошиқ;
  • сариёғ — 3-4 ош қошиқ;
  • товуқ жигари — 400 грамм;
  • зира — 1 чой қошиқ;
  • нок — 2 дона;
  • апельсин — 1 дона;
  • майиз — 50 грамм;
  • шакар — 1 ош қошиқ;
  • салат барги, туз ва зираворлар.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Товада 1-2 ош қошиқ зайтун мойини ўртача оловда қиздириб, сариёғ эритиб олинади.
  2. Жигар ўртача бўлакларга бўлиниб, зираворланади. Ҳар икки томони тахминан 3 дақиқа давомида пиширилади.
  3. Нок ингичка тўғралади. Майиз билан аралаштириб, бир чимдим туз ва шакар сепилади. Аралашма бир неча дақиқа давомида қизаргунча қовурилади.
  4. Салат барглари, жигар, нок ва майизли масса идишга солинади.
  5. Apelsin шарбати сиқиб чиқарилади. Туз билан мурч сепиб, қайнатилади. Устидан зайтун ёғи қуйиб, аралаштирилади.
  6. Тайёр бўлгач, нокли масса устидан қуйиб, дастурхонга тортилади.

Ёқимли иштаҳа!