Дунё бўйлаб 7 сентябрь куни олинган сара суратларни намойиш этамиз.
Италиялик учувчи Диэго Коста Истанбулдаги умумий узунлиги 1730 метр бўлган икки автомобиль туннелдан енгил моторли самолётда ўтиб Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.
Фото: Red Bull
Лейден шаҳридаги Миллий тарих музейида Кран лақабли биринчи голланд неандерталининг реконструкцияси намойиш этилмоқда.
Фото: EPA
Президент Жаир Болсонару тарафдори Планалто саройи олдида намойиш ўтказмоқда. Болсонаро ва ўнглар ўз тарафдорларини Конгресс ва олий судга қарши намойишлар ўтказишга чақирди.
Фото: EPA
Кобулдаги Покистон элчихонаси яқинида Покистонга қарши норозилик намойиши ўтказаётган аёллар яқинида турган «Толибон» ҳарбийси. «Толибон» йиғилган оломонни тарқатиш учун ҳавога ўқ узгани айтилмоқда.
Фото: Getty Images
Германия канцлери Ангела Меркель 26 сентябрь куни бўлиб ўтадиган миллий сайлов олдидан ўтказилган дебатдан сўнг зални тарк этмоқда.
Фото: AP Photo
Қуддусда яҳудий тақвими бўйича Янги йилни нишонлаш арафасида анъанавий ибодат қилаётган одамлар.
Фото: EPA
Хитойнинг шарқий Жиангсу провинциясидаги Лианюнганг портида экспорт қилинишини кутаётган автомобиллар.
Фото: Getty Images
Мавзуга доир: UzAuto Motors 2021 йилнинг биринчи ярмида 1,9 трлн сўм миқдорида божхона имтиёзи ва преференциялар олди
Парижда авангард рассоми Кристонинг «Ғалаба аркаси»ни матога ўраб қўйиш лойиҳаси устида иш бошланди.
Фото: EPA
Greenpeace экологик фаоллари Мюнхен шаҳрида ўтказилаётган Халқаро автосалон кўргазмасига қарши норозилик намойиши ўтказмоқда.
Фото: AFP
Гренландияда 2021 йилда кенг кўламли муз эриши кузатилмоқда. Дания тадқиқотчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, шу йилнинг июлида Гренландия музликларида АҚШнинг бутун Флорида штатини беш сантиметр сув билан қоплаш учун етарлича муз эриган. Шунингдек, август ойида Гренландия музликларида ҳаво ҳарорати ўн йил ичида учинчи марта нолдан ошди.
Фото: Getty Images
Мавзуга доир: Гренландиянинг энг юқори нуқтасида 7 соат ёмғир ёғди. Бу кузатувлар тарихидаги биринчи ёмғир
Жан-Поль Белмондонинг мухлислари актёрнинг Париждаги уйи олдига гул қўйишмоқда. Актёр 6 сентябрь куни 88 ёшида вафот этди.
Фото: EPA
Гренландия музликлари эриши оқибатида ғарбий соҳилда катта-кичик айсберглар тўпланди.
Фото: Getty Images
Нью-Йоркда COVID-19 пандемияси туфайли Ғарбий Ҳиндистон (Кариб денгизи ҳавзасидаги оролларнинг тарихий номи) маданият фестивалининг кенг кўламли байрами бекор қилинди.
Фото: Getty Images
Аввалги кунларнинг фотогалереялар:
- Мактабларда чалинган «биринчи қўнғироқ», қайта таъмирланган Биг Бен, Исроил қамоқхонасидан қочиб кетган маҳбуслар. 6 сентябрь суратлари
- Хитойда тақиқланган «аёлсифат эркаклар», янги ҳукумат қароридан норози афғон аёллари, дунёдаги энг тез йиғиладиган машина. 3 сентябрь суратлари
- Нью-Йоркдаги фавқулодда ҳолат, самолёт устидаги шоу, лайлакка қўйилган янги оёқ. 2 сентябрь суратлари
- Мустақиллик байрамига тайёргарлик, бошланган балиқ ови мавсуми, довулда ағдарилган кема. 1 сентябрь суратлари
- Юбкадаги шаҳзода Чарльз, Афғонистонни тарк этган сўнгги АҚШ ҳарбийси, туғилган кунини нишонлаётган панда. 31 август суратлари
- Испаниядаги отлар сартарошхонаси, анъанавий дарё футболи, қўйлар ҳосил қилган юрак шакли. 30 август суратлари
- UzAuto Motors монополиясига аталган стрит-арт, Гренландиянинг эриб кетган музликлари, АҚШ ҳарбий техникаларини ўзлаштирган «Толибон». Ҳафта суратлари