6 сентябрь куни олинган сара суратларни намойиш этамиз.
Тошкент вилоятидаги Оқтош сиҳатгоҳи осмонидаги юракча шаклидаги булут.
Фото: «Дарё» / Муножот Адилова
Самарқанд шаҳридаги 9-умумий ўрта-таълим мактабида «Биринчи қўнғироқ» тадбирида иштирок этаётган ўқувчилар.
Фото: «Дарё»
Мавзуга доир: Дарсдаги ҳокимлар, хурсанд ота-оналар, ҳаяжондаги болалар. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ўтган «Биринчи қўнғироқ» (фото)
Жиззах вилояти М-39 магистрал йўлида жўрақанд, амири қовун навларини сотиш учун ҳозирланган «раста».
Фото: «Дарё» / Муножот Адилова
Мавзуга доир: Ўзбекистон 2021 йилнинг етти ойи давомида 14,5 млн долларлик қовун-тарвуз экспорт қилди
Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 88-мактабнинг ўқувчилари «Биринчи қўнғироқ» тадбиридан сўнг осмонга учирилган шарларни томоша қилмоқда.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Непалда очилишига рухсат берилганидан сўнг дезинфекция қилинаётган кинотеатрлардан бири.
Фото: «ТАСС»
Мавзуга доир: Туркия «Спутник V» ишлаб чиқаришни бошлайди, коронавирусга чалинганларда энг кўп тарқалган симптом қанақа? Коронахабарлар
Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 88-мактабнинг биринчи синф ўқувчиси ўқув йилининг илк кунида онасини қучиб турибди.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Бухоро вилояти Қоракўл тумани Бандибоши қишлоғидаги Хорижий тилларга ихтисослашган 41-ИДУМнинг 2-синф ўқувчиси онасига гул бермоқда.
Фото: «Дарё» / Муножот Адилова
Мавзуга доир: Мактабларда анъанавий шаклда дарслар бошлангани касалликни янада авж олишига олиб келмайдими? Мутахассис жавоб берди
Токио—2020 Паралимпиадасида иштирок этиб қайтган спортчилар Тошкентда кутиб олинди.
Фото: «Дарё» / Муқаддас Мусаева
Бухоро вилояти Қоракўл тумани Бандибоши қишлоғидан мактабга ёлғиз кетаётган қизалоқ.
Фото: «Дарё» / Муножот Адилова
Исроилдаги Гилбоа қамоқхонасида сақланаётган маҳбуслар ҳожатхонадан қазилган туннел ёрдамида қочиб кетди. Маҳбусларнинг беш нафари «Исломий жиҳод» террорчилик ташкилотининг фаоллари, олтинчиси эса ФАТҲ террорчиларининг етакчиларидан бири Захария Зубайдий бўлган.
Фото: EPA
6 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 88-мактабда биринчи қўнғироқ садолари жаранглаб, 2021—2022-янги ўқув йилининг илк кунида қўшалоқ байрам нишонланди. Узоқ кутилган «Биринчи қўнғироқ» тадбирида янги мактабнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Суратда мактабнинг биринчи синф ўқувчилари шарлар орасида кўриниш бермоқда.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Жанубий Кореяда 1 октябрдан 7 ноябргача Дангҳанпо сайёҳлик курорти яқинида бўлиб ўтадиган Геонгнам-Косон динозаврлар кўргазмасига тайёргарлик кўрилмоқда.
Фото: EPA
Германияда темир йўлчилар беш кунлик иш ташлаш бошлагани сабаб бўшаб қолган вокзал. Касаба уюшмаси коронавирус пандемияси шароитида тариф ставкаларини 3,2 фоизга оширишни ва ҳар бир ходим учун 600 евродан бир марталик тўловни талаб қилмоқда.
Фото: EPA
2022 йилги Пекин Қишки Олимпиада ўйинларининг бошланишига қанча вақт қолганини кўрсатиб турувчи табло.
Фото: EPA
Лондоннинг Биг Бенидаги соат миллари, 2017 йилдан буён амалга оширилган реставрациядан сўнг, асл кўк рангига қайтди.
Фото: EPA
Аввалги кунларнинг фотогалереялар:
- Хитойда тақиқланган «аёлсифат эркаклар», янги ҳукумат қароридан норози афғон аёллари, дунёдаги энг тез йиғиладиган машина. 3 сентябрь суратлари
- Нью-Йоркдаги фавқулодда ҳолат, самолёт устидаги шоу, лайлакка қўйилган янги оёқ. 2 сентябрь суратлари
- Мустақиллик байрамига тайёргарлик, бошланган балиқ ови мавсуми, довулда ағдарилган кема. 1 сентябрь суратлари
- Юбкадаги шаҳзода Чарльз, Афғонистонни тарк этган сўнгги АҚШ ҳарбийси, туғилган кунини нишонлаётган панда. 31 август суратлари
- Испаниядаги отлар сартарошхонаси, анъанавий дарё футболи, қўйлар ҳосил қилган юрак шакли. 30 август суратлари
- Соҳилдагилар билан «саломлашган» кит, чиқитга чиқарилган динозаврлар, Швейцария тоғларида дам олган сигир. 27 август суратлари
- UzAuto Motors монополиясига аталган стрит-арт, Гренландиянинг эриб кетган музликлари, АҚШ ҳарбий техникаларини ўзлаштирган «Толибон». Ҳафта суратлари