Яқинда тўрт фарзанднинг онаси Кардашьян ҳомиладорлик пайтида нафақат гормонал ўзгаришлар ва ҳис-туйғулар билан боғлиқ муаммолар, балки ўз-ўзини ҳурмат қилиш борасида қийинчиликка учраганини айтди.

Фото: Pinterest

«Ҳомиладорлик мен учун осон кечмади, мен ўша пайтда ўзимни жуда чиройли эмасман, деб ҳисоблардим. Нима дейиш мумкин, ташқи кўринишимдан нафратландим ва шу туфайли азоб чекдим. Онам ва сингилларим ҳомиладорлик пайтида қандай бўлганини кўрганман, улар шунчаки ажойиб эди! Туғруқдан кейин ҳам улар тезда аввалги ҳолатига қайтди, лекин бу менда бундай бўлмади», — шикоят қилди юлдуз.

Кардашьяннинг сўзларига кўра, унга оммавий ахборот воситаларидаги хабарлар ҳам ўз таъсирини ўтказган: улар нафақат юлдузнинг ҳомиладорлиги ҳақида гапирган, балки қоматидаги бироз ўзгаришларни ҳам танқид қилган.

«Ҳомиладорликда 30 килограммдан ортиқ вазн йиғдим, папарацсилар мени доимо таъқиб қилди, кейин нашр этилган расмларимни  кўриб кўпроқ қийналардим. ОАВ ҳар бир килограмм ҳақида ёзарди. Бу ўзимга бўлган ҳурматни ўлдирди, — дейди Ким. Мен бу вақтда доим уйда ўтирдим ва йиғлардим». Ким, шунингдек, ҳомиладорлик пайтида дуч келган бошқа муаммолар ҳақида гапирди: «Мен прееклампсия билан оғриганман, бу ҳақда ҳатто билмаганман. Шу туфайли оёқларим ва юзим жуда шишган эди. Ҳатто муддатидан олти ҳафта олдин туғишимга тўғри келди ва шошилинч равишда кесарча кесиш йўли орқали фарзандимни дунёга келтирдим», — дейди юлдуз.