Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов (25-7) Тошкент вақти билан 29 август тонгида UFC Вегас 35 мусобақасида навбатдаги жангини ўтказди.

Фото: Getty Images

Муродовга АҚШ вакили Жералд Миршерт (33-14) рақиб бўлди. Жангнинг дастлабки раунди Муродовнинг катта устунлигида ўтди. Бироқ иккинчи раундда Миршерт ўзбекистонлик яккакурашчига бўғиш усулини қўллади ва Маҳмуд муддатидан аввал имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа Муродов UFC’даги кетма-кет учта ғалабадан кейин илк мағлубиятини тан олди.

Маълумот учун, Муродов UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган. Бундан аввалги жангида Маҳмуд Эндю Санчесни нокаутга учратганди.