Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Н. Қўқон минтақавий темир йўл узели молия бўлими бошлиғи ўринбосари О.М. билан бирга ушлангани ҳақида хабар берилган эди. Бунинг сабаби сифатида эса «Қўқон минтақавий темир йўл узели» балансида бўлган 2,5 гектар ер майдонидаги бино ва иншоотлар бўйича ўтказиладиган аукцион савдоларида қарор чиқартириб бериш эвазига 180 минг доллар талаб қилингани кўрсатилган. «Қўқон минтақавий темир йўл узели» раҳбарияти мазкур ҳолатга корхонанинг мутлақо алоқаси йўқлигини маълум қилди.

«Корхонада ҳеч қандай сотувга қўйилган ер майдони ҳам мавжуд эмас», — деб таъкидланган «Ўзбекистон темир йўллари» келтирган раддияда. ДХХ матбуот хизмати томонидан тасдиқланган хабарларда ҳам «Қўқон минтақавий темир йўл узели» балансидаги ер майдони ҳақида маълумот келтирилмагани қўшимча қилинган.

Шунингдек, «Қўқон минтақавий темир йўл узели» молия бўлими бошлиғи ўринбосари сифатида кўрсатилган шахс ушбу корхона молия бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган собиқ ходим эканлиги, у 2008 йилдан 2017 йилгача фаолият юритгани, ундан сўнг эса 2017 йилдан 2021 йил давр мобайнида Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келганини маълум қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк