Ўзбек дастурхонини ҳамиша иссиққина қатлама нонлар безаб туради. Айниқса, уларни мураббо, чой ва шўрва билан тановул қилишнинг ўзгача гашти бор.

Фото: Lifehacker

 Керакли маҳсулотлар:

  • сув – 200 мл;
  • туз – бир ош қошиқ;
  • ўсимлик ёғи – 1 ош қошиқ;
  • ун – 300 грамм;
  • сариёғ – 180 грамм.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Илиқ сув туз ва ўсимлик ёғи билан аралаштирилади. Ун солиниб, юмшоқ хамир қорилади.
  2. Хамир сочиқ билан ўралиб, 15 дақиқага қолдирилади.
  3. Сариёғ эритиб олинади ва совитилади.
  4. Хамир 6-8 та бўлакка бўлинади. Уларнинг ҳар бири думалоқ шаклда ёйилади.
  5. Айланалар қалинлиги 20-30 миллиметрда бўлиши керак.
  6. Хамирлар юзасига эритилган сариёғ суртилади.
  7. Сўнгра яхшилаб ўралиб, юпқалиги 3-4 миллиметр бўлган хамир ёйилади.
  8. Ортиб қолган сариёғ товага қуйилади ва икки томони қизаргунга қадар қовурилади.

Ёқимли иштаҳа!