Токио—2020 Олимпиадаси футбол баҳсларининг чорак финал ўйинлари 31 июль, шанба куни бўлиб ўтди.

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Испания Кот-д’Ивуар термаси билан тўқнаш келиб, қўшимча дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдириб олди. Учрашувда умумий ҳисобда 7 та гол киритилди. Захирадан ўйинга қўшилган испанлар ҳужумчиси Рафа Мир ҳет-трик муаллифига айланди.

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Мезбон Япония 1/4 финалда Янги Зеландия билан тўқнаш келди. Учрашувнинг асосий вақти ва қўшимча бўлимларда дарвозалар дахлсиз қолди. Пенальтилар сериясида омад кун чиқар юрт вакилларига кулиб боқди.

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Бразилия Мисрга қарши баҳс юритиб, минимал ҳисобдаги ғалабани тантана қилди.

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

Чорак финалнинг сўнгги беллашувида Жанубий Корея ва Мексика вакиллари ўзаро баҳс олиб борди. Голларга бой бўлган ўйин мексикаликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа Токио Олимпиадаси футбол баҳсларининг ярим финалчилари аниқланди. Учрашувлар 3 август куни бўлиб ўтади. 1/2 финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:

  • Мексика — Бразилия
  • Япония — Испания.

Токио—2020, футбол

1/4 финал баҳслари

31 июль, шанба

Испания U-23 – Кот-д’Ивуар U-23 5:2

Голлар: 0:1 – 10 Байи, 1:1 – 30 Олмо, 1:2 – 90 Градел, 2:2 – 90 Рафа Мир, 3:2 – 98, пенальти Ойарсабаль, 4:2 – 117 Рафа Мир, 5:2 – 120 Рафа Мир.

Япония U-23 – Янги Зеландия U-23 0:0

Пенальтилар серия — 4:2.

Бразилия U-23 – Миср U-23 1:0

Гол: 1:0 – 37 Матеус Куня.

Жанубий Корея U-23 – Мексика U-23 3:6

Голлар: 0:1 – 12 Мартин, 1:1 – 20 Ли Дон Ген, 1:2 – 29 Ромо, 1:3 – 39, пенальти Кордова, 2:3 – 51 Ли Дон Ген, 2:4 – 54 Мартин, 2:5 – 63 Кордова, 2:6 – 84 Агирре, 3:6 – 90 Ҳван Ий Чжо.