Чиройли ва машҳур бу аёллар мунтазам равишда «энг жозибали» ва «энг латофатли» деб эътироф этиб келинган. Бироқ улар ҳам ташқи қиёфасидаги ўзларига ёқмаган жиҳатлардан норози бўлиб туришади.

Скарлетт Йоханссон: оёқлари

Фото: «Домашний очаг»

Скарлетт Йоханссон ҳар доим оёқларидан норози бўлган: актрисанинг сўзларига кўра, улар жуда калта ва тўла. «Голливудда ҳамма жуда озғин, мен ҳар доим ўзимни семиз ҳис қилардим, айниқса, оёқларим туфайли», — дейди Скарлетт бир интервьюсида. Бироқ актриса вақт ўтиши билан ушбу «камчилик»ни қабул қилишни ўрганганини тан олади.

Женнифер Лоуренс: қомати

Фото: «Домашний очаг»

Harper’s Bazaar журналига берган интервьюсида «нормал қомат» ҳақида орзу қилишини айтган Женнифер ўзини жуда семиз ҳисоблайди. Актриса бу ҳақда шундай дейди: «Мен ҳақиқатан ҳам оддий қоматга эга бўлишни истардим. Лекин қоматим ундай эмас. Чиройли қоматга эга бўлиш учун пилатес билан ҳар куни шуғулланаман ва рационимни мунтазам назорат қиламан. Аммо дунёдаги энг семиз аёл эмаслигим менга таскин беради».

Лили Аллен: дўмбоқ сонлари

Фото: «Домашний очаг»

Хонанда Лили Аллен ўзининг дўмбоқ оёқларини қизиқувчан кўзлардан яширишга ҳаракат қилади. Лекин бари беҳуда! Бир марта юлдуз: «Жинси шимлар оёқлари ингичка қизлар учун ихтиро қилинган. Мен эса бундай сонлар билан фақат кўйлак ва юбка кийишим мумкин», — деб хафа бўлган.

Виктория Бекҳэм: табассуми

Фото: «Домашний очаг»

Виктория жилмаймасликка ҳаракат қилади, чунки у табассумидан қониқмайди. Бунга эса юлдузнинг табассуми акс этган бир қанча фотосуратлари сабаб бўлган. Виктория ўзининг табассумини иржайиш деб ҳисоблайди ва бу унга умуман ярашмаслигига ишончи комил. Шундай экан жиддий хоним бўлишдан бошқа йўл йўқ.

Шакира: қомати

Фото: «Домашний очаг»

Ҳайратланарлиси Шакира ҳам ўз қоматидан кўнгли тўлмайди. Шакиранинг ўзи бир пайтлар шундай деган эди: «Баъзи клипларимда мен жуда эркин ва ўзига ишонган одамга ўхшайман. Дарҳақиқат, гавдам мени шундай кўрсатади ва бу менга ёқмайди».

Николь Кидман: аёлларга хос назокат етишмаслиги

Фото: «Домашний очаг»

Узун ва ингичка оёқлар соҳибаси Николь Кидманнинг ҳам шикоят қиладиган нарсаси бор. У кўпроқ аёлларга хос латофатга эга бўлишни хоҳлайди. Бу ҳақда актриса шундай дейди: «Мен доимо ўзимни ўғил болаларга хос танага эгаман деб ўйлайман. Қоматимга аёлларга хос нафислик етишмайди».