Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистонда бугунги кунгача вакцинация жараёнлари амалга оширилганидан сўнг қанча нохуш ҳолатлар қайд этилгани тўғрисидаги саволга жавоб берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳудудида бугунги кунгача 6,5 миллиондан ортиқ фуқаро эмланган. Бирорта фуқарода ўта оғир, оғир ҳолатлар, летал ёки ўлим ҳолатлари вакцинациядан кейин кузатилмаган.

«Фақатгина маҳаллий реакциялар кузатилмоқда. Булар вакцина қилинган жойда – елка мушагида озгина шиш, қизариш ёки қичишиш, тана ҳароратининг 1-3 кунгача бироз кўтарилиши, одам ўзини бир оз нохуш ҳис қилиши ва бошқа маҳаллий реакциялар. Маҳаллий реакциялар, албатта, фойдали. Бу организмда вирусга қарши иммун тизим ишга тушганидан далолат беради», — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов.

Аввалроқ Ботир Қурбонов агар биринчи доза вакцинани олиб, иккинчиси билан эмланмаган ёки иккита босқичда эмланиб, 3-доза вакцина олинмаган бўлса, 12 ҳафта муддат ичида кейинги доза босқичларини давом эттириш мумкинлигини маълум қилганди.

Маълумот учун, 29 июль ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар сони 7 миллион дозадан ошган. Шу кунгача коронавирусга қарши тўлиқ эмлаб бўлинганлар сони эса 1 170 003 нафарни ташкил қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Исроил—Миср чегарасидаги отишма, қабрларга қадалган байроқлар, Rally Мuynak’да ёниб кетган автомобиль — ҳафта суратлари
Дунё
Ражаб Тоййиб Эрдўғон парламентда қасамёд қилиб, Туркия президенти лавозимига киришди
Дунё
Пригожин Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер”чиларнинг Бахмутдан чиқиш йўлини миналаб ташлаганини айтди