HMD Global компанияси Американинг MIL-STD810H ҳарбий стандарти бўйича ҳимояланган Nokia XR20 смартфонини тақдим этди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Twitter / Mariuskarma

Янги модель 1,8 метр баландликдан тушиб кетишга бардошли, чанг ва намликдан IP68 стандарти бўйича ҳимояланган, экрани Gorilla Glass Victus ойнаси билан қопланган.

Смартфон пикселлари сони 1080х2400 бўлган 6,67 дюймли IPS-экран билан жиҳозланган, процессори — Snapdragon 480 5G, хотираси эса 8/128 гигабайт бўлиб, уни microSD ёрдамида кенгатириш мумкин. Шунингдек, қурилма Zeiss оптикасига эга 48 ва 13 мегапикселли иккита камерага ҳамда сиғими 4630 мА/соатни ташкил этувчи батареяга эга.

Фото: Twitter / Mariuskarma

Фото: Twitter / Mariuskarma

Смартфон 18 ваттли симли ва 15 ваттли симсиз қувватланиш функциясига эга.

Аппаратда операцион тизим сифатида Android 11’дан фойдаланилган, аммо смартфон учун учта йирик янгиланиш ва хавфсизлиги борасида тўрт йиллик янгиланиш ваъда қилинган.

Фото: Twitter / Mariuskarma

Фото: Twitter / Mariuskarma

Гаджет нархи 550 долларни ташкил этади. У икки хил рангда сотувга чиқади: графит ва ултрамарин. Расмий савдолар 24 августдан бошланади.

Аввалроқ Nokia бренди остида 4G технологиясини қўллаб-қувватлайдиган энг арзон телефонлар тақдим этилган эди.