Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида 23 июль куни тонгда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт яшар қизалоқ ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 23 июль куни, тахминан, соат 09:30 да Ҳазратишоҳ—Чортоқ йўлининг Чортоқ тумани «Бодомзор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган 12-километрида 1992 ва 1997 йилда туғилган ҳайдовчилар бошқарувидаги икки Damas иштирокида тўқнашув юз берган.

Вилоят ИИБ ахборотига кўра, ЙТҲ 1992 йилда туғилган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмагани оқибатида юз берган. Ҳодиса оқибатида Damas’лардан бирида (айнан қайси бирида эканига аниқлик киритилмаган) бўлган 1953 йилда туғилган аёл тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган, шу Damas’да бўлган 2017 йилда туғилган қизча воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Маълумот учун, ушбу модда (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича айбдор деб топилган шахслар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди