23 июль куни дунё бўйлаб олинган сара суратларни тақдим этамиз.

Германиянинг Котбус шаҳридаги ҳайвонот боғида яшаётган фламинголар.

Фото: Getty Images

Нью-Йорк осмонидаги тўлин ой ва Озодлик ҳайкали.

Фото: Getty Images

Испаниянинг Жирона шаҳрида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда.

Фото: EPA

Швейцариянинг Понте-Бролла шаҳрида сувга шўнғиш бўйича халқаро чемпионати ўтказилмоқда.

Фото: EPA

Токиода Олимия ўйинлари очилиш маросими бўлиб ўтди. Олимпия ўйинлари 8 августга қадар давом этади. Ўзбекистон делегацияси 17 та спорт тури бўйича 71 та йўлланмага эга бўлган.

Фото: «ТАСС»

Хитойда сув тошқини остида қолган болаларни эвакуация қилиш учун елим тоғорадан фойдаланаётган ҳарбийлар.

Фото: Reuters

Портудаги Серральвес замонавий санъат музейида хитойлик ҳайкалтарош Ай Вэйвэйнинг «Икки шакл» ҳайкалини суратга тушираётган ташриф буюрувчи.

Фото: AFP

Калифорниядаги сув сатҳи 28 фоизга камайиб кетган Оровилл кўлидан ўтган кўприк устидан ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси.

Фото: Getty Images

Буюк Британиянинг Галифакс шаҳарчасидаги Tot Spot кундузги болалар боғчасининг тарбияланувчилари муассаса яқинига 17 тонна қум олиб келинганидан сўнг унда ўйнаш учун ташқарига чиқмоқда.

Фото: The Guardian

Бангкокда COVID-19 пандемияси келтириб чиқарган иқтисодий қийинчиликлар туфайли ҳайдовчилар ижара ҳақини тўлай олмагани сабабли кўплаб таксилар автотураргоҳда ташлаб кетилмоқда.

Фото: Getty Images

Россия термаси Олимпиада очилиш маросимида Россия миллий олимпия қўмитаси байроғи ва рамзлари остида чиқиш қилди. Кенг кўламли допинг можаросидан кейин спорт арбитраж суди қарорига кўра, 2022 йил 16 декабрига қадар россиялик спортчилар Россия давлат рамзлари остида чиқиши тақиқланган.

Фото: «ТАСС»

Гаити президенти Жовенель Моизнинг ўлдирилишига қарши намойиш пайтида ёнаётган шиналар тўсиғи олдида турган йигит.

Фото: Reuters

Лондондаги Hampstead Heath боғидаги ҳовузда салқинланаётган итлар.

Фото: The Guardian

Мухлислар қолдирилган 2020 йилги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимини Токиодаги Вестфилд фан-зонасидаги катта экранда томоша қилмоқда.

Фото: PA

Германияда содир бўлган сув тошқинларидан сўнг вайрон бўлган автомобиль йўли.

Фото: Getty Images

Токио—2020 Олимпия ўйинларини ўтказишга қарши намойишга чиққан аёл.

Фото: Getty Images

Буюк Британияда коронавирус пандемияси туфайли 2020 йили ўтказиб юборилган қироллик оққушларини инвентаризация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: EPA

Москванинг Зюзинский суди журналист ва блогер Юрий Дуд интервьюларида гиёҳванд моддаларни тарғиб қилиш юзасидан маъмурий иш бўйича психологик ва лингвистик экспертиза тайинлади.

Фото: «ТАСС»

Барселона аҳолиси соҳил яқинида йога билан шуғулланмоқда.

Фото: «ТАСС»

Бразилиядаги Итакоатиара пляжида сёрфинг билан шуғулланаётган спортчи.

Фото: EPA

Ислом динининг энг муқаддас зиёратгоҳи бўлган Каъба атрофида видолашув тавофини адо этаётган зиёратчига сув таклиф қилаётган масжид ходими.

Фото: AFP

Инг Фа тайфуни Филиппиннинг Манила шаҳрида кучли тошқинларни келтириб чиқармоқда.

Фото: Getty Images

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: