16 июль куни соат 12:45 ларда Андижон вилояти Олтинкўл туманида юк машинаси ва Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, туманнинг «Садда» МФЙ ҳудудида яшовчи 21 ёшли Б.Б. MAN юк машинасини бошқариб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган Cobalt автомобилига тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Тўқнашув оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда Nexia-3 бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлгани, йўловчи эса реанимацияга жойлаштирилгани, Жиззахда меъёридан ортиқ юк ортган «ЗИЛ» йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилиб ағдарилгани, Фарғонада Damas’нинг трактор тиркамасига урилиши оқибатида бир йўловчи вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.