Қозоғистонда иссиқ ҳаво бўйича 30 йиллик рекорд янгиланди. Энг юқори ҳаво ҳарорати 29 июнь куни мамлакат ғарбида қайд этилган. Ёзнинг биринчи ойида яна қандай рекордлар қайд этилгани ҳақида Қозоғистон гидрометеорология синоптиклари Tengrinews’га маълум қилди.

Фото: Тоp press

Иссиқлик рекордлари

Метеорологларнинг таъкидлашича, ёзнинг биринчи ойи ўз қарама-қаршиликлар билан ҳайратга солди. Ойнинг кўп қисмида мамлакатнинг бутун ғарбий ярми, шунингдек республиканинг жанубий вилоятлари аномал иссиқликни келтириб чиқарадиган субтропик ҳаво массалари таъсирида бўлди. Баъзи кунларда термометр устунлари 40— 46 даражага етди.

Шундай қилиб, мамлакатнинг жануби-ғарбий ярмидаги бир қатор метеорологик станцияларда кунлик рекордлар қайд этилди:

  • 29 июнь куни Уралск метеорология станциясида ҳарорат 41,9 даражани ташкил этди, бу 2015 йилдан (39,8) буён энг юқори кўрсаткич;
  • 29 июнь куни Оққудуқ метеорология станциясида 44,4 даража қайд этилди, бу 2018 йилдан (43,3) буён энг юқори кўрсаткич;
  • 28 июнь куни Атирау метеорология станциясида ҳарорат 42,8 даражани ташкил этди, бу 2015 йилдан (39,8) буён энг юқори даража;
  • 29 июнь куни Қоратўбе (Ғарбий Қозоғистон вилояти) метеорология станциясида энг юқори ҳаво ҳарорати қайд этилди— 45,5 даража, бу 1991 йилдан (41,2) буён энг юқори кўрсаткич.

Ёғингарчилик рекордлари

Мамлакатнинг шарқий ярмида, аксинча, шимолий денгиз минтақаларидан совуқ ҳаво массалари таъсири натижасида салқин ва беқарор об-ҳаво ҳукм сурди, ёмғир ёғди, секундига 15-28 метргача шамол эсди. Айрим ҳудудларда шамол секундига 30-33 метрга етган.

3 июнь куни Оқмола вилоятидаги Коргалжин метеорология станциясида жуда кучли ёмғир қайд этилди — 53 миллиметр (ойлик меъёр 34 миллиметр), Олмаота вилоятининг Жаланаш метеорология станциясида диаметри 22 миллиметр бўлган дўл ёғди.

Ғарбий ва жанубий вилоятларда тез-тез чанг бўрони кузатилиб турди, уларда 200-500 метргача масофани кўриш даражаси ёмонлашган. Қозоғистон шимолида 5-6 июнь кунлари тунда 1-2 даражагача совуқ бўлган, кундузи эса термометр устунлари 11-19 даражагача кўтарилган.

Пойтахтда

Мамлакат пойтахти Нур-Султонда об-ҳаво бўйича рекордлар қайд этилмаган, аммо 5 июнда энг паст ҳаво ҳарорати қайд этилган — 2,9 даража илиқ. Ушбу кун учун мутлақ минимал кўрсаткич 1971 йилда қайд этилган —1,5 даража совуқ.

Пойтахтда энг юқори ҳаво ҳарорати 2021 йил 17 июнда кузатилиб, 34,2 даражани ташкил этди, ушбу кун учун мутлақ максимал ҳарорат 1988 йилда қайд этилган — 37,6 даража. Ойлик ёғингарчилик 21,4 метрни ташкил этди, меъёр эса 37 метр.