Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманганда умумтаълим муассасаларини 2020/2021-ўқув йилида тамомлаётган ўқувчиларнинг 563 нафари муддатидан аввал хорижий давлатларидаги нуфузли олий таълим муассасалари талабалигига қабул қилинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Бу борада Янгиқўрғон тумани ўқувчилари яққол етакчилик қилмоқда. Бу туманда 131 нафар ёки хорижга муддатидан аввал ўқишга кирган наманганлик ўқувчиларнинг чорак қисми истиқомат қилмоқда.

Ўзига хос рейтингдаги кейинги ўринни Мингбулоқ тумани эгаллаган — 101 нафар. Қизиқ томони, уларнинг ярмидан ортиғини тумандаги 13-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари ташкил этади. Жумладан, ушбу ДИМИ ўқувчиси Элбек Раҳимов хориждаги 17 та, Зуфарбек Валижонов эса 11 та ОТМга ўқишга кирган.

Фото: Мингбулоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Мингбулоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизматига кўра, наманганлик ўқувчи-ёшларни талабаликка қабул қилганлар сафида АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Россия, БАА, Саудия Арабистони, Польша, Австралия, Кипр каби ўнлаб давлатлардаги олий таълим муассасалари бор.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади