16 июнь куни олинган сара суратларнинг жамланмасини намойиш этамиз.

Польшанинг Пшина шаҳридаги соябонлардан ташкил топган инсталляция.

Фото: EPA

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 июнь куни Татаристон президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди. Ўзбекистон ҳудудларининг Татаристон билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари Тошкент вилояти мисолида кўриб чиқилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Нью-Йоркда шаҳар аҳолисининг 70 фоизи коронавирусга қарши эмлангани муносабати билан мушак отилди.

Фото: Getty Images

Германиядаги соғлиқни сақлаш вазирлари конференцияси вақтида бир нечта шаҳарларда намойишлар бўлиб ўтмоқда. Касалхоналар, қариялар уйлари ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасалари ишчилари Тюрингия парламенти олдида норозилик намойиши ўтказмоқда.

Фото: Getty Images

АҚШ ва Россия президентлари Жо Байден ҳамда Владимир Путин ўртасидаги биринчи икки томонлама музокаралар Женевада бўлиб ўтди. Тор доирадаги музокараларда президентлардан ташқари АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам иштирок этди.

Фото: «ТАСС»

Японияда коронавирус пандемияси тугашини сўраб ибодат қилиш учун 57 метрли буддистлар маъбудаси ҳайкалига ниқоб илаётган ишчилар.

Фото: Reuters

Перудаги президент сайловида ғолиб бўлган Педро Кастильонинг тарафдорлари буни нишонламоқда.

Фото: EPA

Калифорнияда коронавирус чекловлари юмшатилганидан сўнг скейтборд билан шуғулланаётган одамлар.

Фото: EPA

АҚШ ва Россия президентлари учрашувидан олдин намойиш ўтказган одамдан олиб қўйилган Владимир Путиннинг ниқобини ушлаб турган полиция ходими.

Фото: Getty Images

Ҳукумат Калкуттада жорий қилинган коронавирус чекловларини юмшатганидан сўнг барларини очишга тайёргарлик кўраётган ишчилар.

Фото: Shutterstock

Туркиядаги Качкар тоғлари миллий боғида арғимчоқ учаётган аёл.

Фото: Getty Images

Лаҳордаги ибодатхонада сикхлар авлиёси Гуру Аржан Девнинг вафот этган кунини нишонлаш маросимида иштирок этаётган болакай.

Фото: AP Photo

Мексика армияси учун кунига 3000 дан ортиқ форма ишлаб чиқарадиган фабрика ишчилари.

Фото: Shutterstock

Париж кўчаларининг бирида соябон ушлаб турган аёл. Шу кунларда шаҳарда иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда.

Фото: EPA

Брюсселда 16 июндан 5 сентябргача бўлиб ўтадиган динозаврлар ҳақидаги Dinos Alive кўргазмаси иш бошлади.

Фото: EPA

Германиянинг Ганновер шаҳрида қуёш чиқиши.

Фото: «ТАСС»

Италиядаги Mille Miglia эски русумли автомобилларининг пойгаси.

Фото: EPA

Австралиянинг Виктория штатида коронавирус билан касалланиш бўйича бешта янги ҳолат аниқланди. Мамлакат коронавирус пандемиясига қарши энг самарали кураш олиб бораётган давлатлар қаторидан жой олган.

Фото: EPA

Перудаги президентлик сайловларида сўлчи номзод Педро Кастильо ғолиб бўлди. Унинг тарафдорлари кўчаларда буни нишонламоқда.

Фото: EPA

Афинада мамлакатнинг меҳнат қонунчилигидаги ходимларнинг ҳуқуқларини бузиши мумкин бўлган ўзгаришларга қарши намойишлар ўтказилмоқда.

Фото: Getty Images

Қуддуснинг Эски шаҳар ҳудудида Исроилнинг ультрамиллатчилари марш ўтказаётган вақтда Исроил кучларига аланга улоқтираётган фаластинлик.

Фото: AFP

Англиянинг Йоркшир ёввойи табиат қўриқхонасидаги денгиз қушлари галаси.

Фото: PA

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: