Дунёнинг турли бурчакларида 15 июнда олинган суратларни тақдим этамиз.

Дубайда аёллар учун туя миниш мактаби очилди.

Фото: EPA

Японияда гуллаган люпин боғида сайр қилиб юрган она-бола.

Фото: EPA

Мехикода фольклор балет бўйича раққоса Амалия Эрнандес пандемиядан сўнг илк бор ўтказиладиган томоша учун тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: EPA

Хитойнинг Лиаонинг провинциясидаги шоли даласида турли хил гуруч навларини етиштириш орқали яратилган ёшлар тасвири.

Фото: AFP

Шанхайдаги Диснейленд боғининг 5 йиллиги нишонланди.

Фото: Getty Images

Патахо ҳинду қабиласи вакили Дебора Патахо Бразилиядаги президент саройи олдида Жаир Болсонарунинг ҳудудлар чегараларини белгилаш ҳақидаги қарорига қарши норозилик билдирмоқда.

Фото: Reuters

Австралия қирғоқларида китларнинг йиллик кўчиши кузатилмоқда. Бу вақтда китлар Антарктидадан шимолга кўчади.

Фото: AP Photo

Женевада Жо Байден ва Владимир Путин учрашувига тайёргарлик кўрилмоқда.

Фото: Getty Images

Дублинда норозилик ҳаракати бўлиб ўтди. Янги қурилган уйларнинг аҳолиси кўчаларга чиқди. Уйлар слюда таркибли бетон блоклардан қурилган бўлиб, бу материални жуда нозик қилади. Одамлар расмийлардан 100 фоиз товон пули талаб қилмоқда.

Фото: Getty Images

Коронавирус оқибатида вафот этган 600 минг америкалик учун Капитолий биноси олдида ўтказилган бир дақиқалик сукут пайтида кўз ёшларини тўкаётган Миннесота штатидан сайланган Демократик партия вакили Илҳан Омар.

Фото: EPA

Ўрта Ер денгизидаги мигрантлар Чегара билмас шифокорлар ташкилоти аъзолари томонидан қутқарилишни кутмоқда.

Фото: Reuters

Сеулда курьер хизмати ходимларининг норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Фото: «ТАСС»

Буюк Британияда Royal Ascot от пойгаларининг биринчи кунига ташриф буюрган томошабинлар.

Фото: Getty Images

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари НАТОнинг Брюсселдаги саммити пайтида Гуантанамодаги АҚШ қамоқхонасини ёпишни талаб қилиб норозилик намойишида қатнашмоқда.

Фото: Reuters

Теҳрон кўчаларининг биридаги деворга ёпиштирилган Эрон президентлигига номзодлар.

Фото: Reuters

Иллинойс штатидаги Chemtool Inc заводида ёнғин чиқди. Ёғ-мой маҳсулотлари ва бошқа саноат суюқликларини ишлаб чиқарадиган заводдаги ёнғин оқибатида маҳаллий аҳоли эвакуация қилинди.

Фото: Getty Images

Мексика каннабис ҳаракати гуруҳи Мехико шаҳрида намойиш ўтказмоқда.

Фото: EPA

Туркиядаги Супҳан тоғи яқинидаги сув нилуфарлари.

Фото: Getty Images

Небраска штатидаги сузиш бўйича Олимпия ўйинлари йўлланмаси учун эркаклар ўртасида 100 метрга эркин сузиш бўйича ярим финал босқичи ўтказилмоқда.

Фото: AP Photo

Биньямин Нетаньяхунинг ҳокимиятдаги 12 йиллик бошқарувини тугатгандан сўнг Тель-Авивдаги Рабин майдонида байрам қилаётган одамлар.

Фото: Reuters

Буюк Британиянинг Гластонбери шаҳрида жойлашган Сент Майкл минораси ёнида туриб, қуёш чиқишини томоша қилаётган жуфтлик.

Фото: Reuters

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: