Мазали, пишлоқли егулик сиз ва оила аъзоларингизга ёқиши аниқ.
Керакли маҳсулотлар:
- пиёз — 2 ош қошиқ;
- қийма — 450 г;
- туз, мурч;
- саримсоқ пиёз;
- қуритилган орегано;
- соус — 650 г;
- тухум — 1 дона;
- пишлоқ — 300 г;
- петрушка;
- лазанья пиширишга мўлжалланган юпқа хамир — 12 дона.
- Ўсимлик ёғи солинган товага пиёз, кейин эса қиймани солиб қовуриб олинг.
- Туз, мурч, орегано сепинг, майдаланган саримсоқ ва соус қўшиб қайнатиб олинг.
- Махсус идишга соусли қийманинг ярмини солинг.
- Тухумга петрушка, пишлоқ қўшиб аралаштиринг.
- Лазанья хамирини ўрамдаги кўрсатмага биноан пишириб олинг.
- Хамирни қўйиб чиқиб, устидан пишлоқли аралашма суртинг.
- Қийма солинг ва рулет шаклида ўраб чиқинг.
- Рулетни идишга солинг ва устидан қолган қиймани солинг.
- Устини фольга қоғози билан ёпиб, 180 даража қизиган печда 35 дақиқа давомида пишириб олинг,
- Фольгани олиб, яна 5 дақиқа пиширинг
Мавзуга доир:
- Ўз қўлингиз билан туркча донер кабоб тайёрлаб кўринг
- Товуқ филесига сабзавот ва пишлоқ қўшиб, тушлик учун таом тайёрлаймиз
- Тушликка ўз қўлингиз билан нон кабоб тайёрланг
- Кечки овқатга уйғурча бешбармоқ пиширинг
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Озарбайжонча қатиқли таом — довға пишириб кўринг
- Мазаси оғизда эрийдиган товуқли лағмон пиширамиз
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт