Италиянинг шимолидаги Жанубий Тироль ҳудудида жойлашган Лаго-ди-Резия сунъий кўли таъмирлаш ишлари доирасида вақтинча қуритилди, деб ёзмоқда Meduza.
Сунъий кўл ўзининг марказида жойлашган XIV асрга тегишли қўнғироқ минораси билан машҳур ҳисобланади.
Ҳозир сунъий кўлнинг пастки қисмида 1950 йилда қурилган сув омбори ўрнидаги Курон қишлоғининг харобаларини кўриш мумкин.
У вақтда Куронда бир неча юзлаб аҳоли яшаган, лекин ҳукумат яқин атрофдаги электр станциясининг қувватини ошириш мақсадида тўғон қуришга қарор қилган ва қишлоқ ҳудуди сув билан тўлдирилиб, маҳаллий аҳоли бошқа жойга кўчирилган.
Қишлоқ тарихи асосида Netflix «Сув босган шаҳар» сериалини суратга олган. Сюжетга кўра, фильмда қўнғироқ минораси жарангини эшитган одамнинг ажали яқинлашаётгани тасвирланади.
Изоҳ (0)