Дунё бўйлаб 10 май куни камера объективига муҳрланган суратларни тақдим этамиз.

Рамазон ойида муқаддас Макка шаҳридаги Масжид ул-Ҳарамда тунда намоз ўқиётган мусулмонлар.

Фото: Reuters

Лондон мэрлигига қайта сайланган Содиқ Хон Shakespeare’s Globe театридаги маросимида нутқ сўзламоқда.

Фото: Reuters

Исроил хавфсизлик кучлари Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди яқинидаги ҳудудда фаластинликларни қувиб чиқаряпти.

Фото: AFP

Санкт-Петербургда одамлар Иккинчи жаҳон уруши пайтида фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллигига бағишланган салютни томоша қилмоқда.

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон аҳолиси 10 май куни ноёб табиат ҳодисаси — Қуёш галосига гувоҳ бўлди. Ижтимоий тармоқларда Фарғона, Андижон, Наманган осмонида Қуёш атрофида камалакка ўхшаш ҳалқа кўринаётгани акс этган сурат ва видеолар тарқалди.

Фото: Видеодан кадр

Қиролича Елизавета II видеоанжуманда 30 та Ҳамдўстлик давлатларини қамраб олган чўкиш сабаб бўлувчи ўлимлар сонини камайтириш, сув хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ташкил қилинган «Қироллик ҳаётини сақлаш жамияти»да тажриба орттиргани ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

Фото: Getty Images

Ғазодаги фаластинликлар Исроил чегараси олдида оловли шарларни учиргандан кейин Нирам шаҳри яқинидаги буғдой даласининг бир қисми ёниб кетди.

Фото: Reuters

Полиция ходимлари соғлиқни сақлаш марказида COVID-19 вакцинаси олишни кутаётган одамларни тартибга чақирмоқда.

Фото: AFP

Исроил полицияси ходими Қуддуснинг эски шаҳар ҳудудидаги Маъбад тоғида давом этаётган тўқнашувлар пайтида Арслон дарвозаси яқинида автоулови қулаб тушиши оқибатида яраланган яҳудийнинг ёнида турган фаластинлик томон тўппончани ўқталмоқда. Қуддусда Шайх Жарроҳ ҳудудидан мажбурий кўчирилган олти фаластинлик оилани қўллаб-қувватлаш учун норозилик намойишлари давом этмоқда.

Фото: EPA

Анъанавий сув ташувчиси 60 ёшли Муҳаммад Рамзан эчки терисидан қилинган мешини Рамазон ойида яқин атрофдаги уйларга сув етказиб бериш учун тўлдиряпти.

Фото: Reuters

Афғонистоннинг Кобул шаҳрида содир этилган портлашдан сўнг жароҳат олган аёл касалхонага етказилмоқда.

Фото: Reuters

Гватемаладаги Пакая вулқонидан оқиб тушаётган лава манзараси фонида ўтирган эркак.

Фото: Reuters

Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди яқинида Исроиллик полициячиларга қарши курашаётган фаластинликлар.

Фото: Reuters

Нью-Йорк шаҳрида Tesla’нинг Cybertruck автомобилини томоша қилиш учун навбат кутаётган одамлар.

Фото: Reuters

Италиядаги «Рим дунёси» тематик боғида ўзининг бойўғлиси билан турган Фальконер Жиованна исмли аёл.

Фото: Reuters

Манҳэттеннинг Times майдонидаги гўзаллик танлови пайтида суратга тушаётган қизлар.

Фото: Reuters

Исроил томонидан ишғол қилинган Ғарбий Соҳилнинг Рамаллаҳ шаҳри яқинида ўтказилаётган Қуддусдаги зиддиятларга қарши норозилик намойишлари вақтида ғилдирак шинасини кўтариб, ёнаётган тўсиқ ёнидан ўтаётган фаластинлик аёл.

Фото: Reuters

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ўзи тасвирланган шар фонида нутқ сўзламоқда.

Фото: Reuters

Молдовалик Виктор Чиобану Софияда бўлиб ўтаётган Олимпия ўйинларининг саралаш босқичида эркаклар ўртасида 60 килограммгача вазн тоифасидаги ярим финал жангида грузиялик спортчи Дато Чхартишвилига қарши жанг ўтказмоқда.

Фото: Reuters

Томскда фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллигига бағишланган маросимда Иккинчи жаҳон уруши ёдгорлиги олдида турган аёл.

Фото: Reuters

Вашингтонда иқлим фаоллари Enbridge компаниясининг 3 қатронли қум қувурлари лойиҳасини кенгайтириш учун маблағ ажратишига қарши норозилик билдирмоқда.

Фото: Reuters