Ҳукуматнинг 5 майдаги қарори билан Акбар Анваржонович Султонов «Ўзчармсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Унга қадар мазкур уюшма раисининг биринчи ўринбосари лавозимида Мирсаид Зохидов фаолият юритиб келган.
«Ўзчармсаноат» уюшмасига 2020 йилнинг 24 апрелидан буён Фахриддин Бобоев раислик қилиб келмоқда.
Аввалроқ Инновацион ривожланиш вазирининг собиқ ўринбосари вазирлик ҳузуридаги миллий офисга бош директор этиб тайинлангани, Транспорт вазирига туризм ва логистикани ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчи, «Ўзгидромет» бош директорига янги ўринбосарлар тайинлангани, маданият вазирига собиқ маданият вазири ўринбосар этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.